Жаҳон

13 июн 2021, 13:22 1

«Марсдан селфи» — Қизил сайёрадаги Хитой роботининг янги фотосуратлари эълон қилинди

Хитойнинг «Чжужун» марсоходи Марсдан «селфи» ва Утопия текислигининг қўниш жойидан панорамали фотосуратини тақдим этди. Фотосуратлардан бирида ХХР байроғини ва Пекин-2022 Олимпиадасининг рамзларини кўриш мумкин.

12 июн 2021, 15:27

«Толибон» Туркиядан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди

«Толибон» Туркиядан ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ҳаракат шу тарзда НАТО ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши ортидан Анқаранинг Қобул аэропортини муҳофаза қилиш юзасидан берган таклифига муносабат билдирди.

11 июн 2021, 23:05

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилнинг дунёда биринчи бўлиб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлагани, Ҳиндистонда хавфли замбуруғ тури билан касалланганлар сони 31 мингдан ошгани, National Geographic’нинг бешинчи океан мавжудлигини тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

11 июн 2021, 09:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Женева аҳолисидан Россия-AҚШ саммити куни уйдан туриб ишлаш сўралгани, КХДР собиқ етакчиларининг сиёсати партия уставидан олиб ташлангани, Aлбания парламентининг мамлакат президентига импичмент эълон қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 июн 2021, 16:12

Кўчманчи филлар Хитойда дам олмоқда (фото)

2020 йилда 16 та Осиё филлари Хитой жанубидаги қўриқхонадан қочиб кетган эди. Куни кеча ухлаб ётган ҳайвонлар Сиань яқинидаги ўрмон қўнимида топилди.

10 июн 2021, 11:39

Москва суди ФБК ва Навалнийнинг штабини экстремистик деб топди

Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши кураш фонди, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг ҳудудий штабини экстремистик ташкилотлар деб тан олди.

10 июн 2021, 11:07

АҚШ 100 та давлатга Pfizer вакцинасининг 500 млн дозасини юборишни режалаштирмоқда

АҚШ йил охиригача Pfizer вакцинасининг 200 млн доза, кейинги йилнинг июнь ойигача эса яна 300 млн дозасини сотиб олиб турли мамлакатларга тақсимлаб тарқатишни режалаштирмоқда.

9 июн 2021, 21:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

Пашиняннинг ўз ўғлини Озарбайжондаги арман асирларига айирбошлашни таклиф қилгани, Сурия ТИВнинг Голан тепаликлари республика таркибида қолишини таъкидлагани, Johnson & Johnson вакцинасининг миллионлаб дозаси яроқсиз ҳолга келгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 июн 2021, 15:51

QS World University Rankings — энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди

Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликни Оксфорд ва Стэнфорд университетлари тўлдириб туришибди.

9 июн 2021, 14:45

Окленд яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса энг ноқулай шаҳар деб топилди.

9 июн 2021, 13:57

Биткоин Сальвадор мамлакатининг расмий валютасига айланди

Сальвадор биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси деб тан олган илк мамлакатга айланди. Мамлакат президенти бу борадаги қонун ҳужжатини имзолаши билан Сальвадорда биткоин криптовалютасини тўлов учун қабул қилишни мажбурий қилиб қўйилади.

8 июн 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мармара денгизининг шилимшиқ модда билан қоплангани, Покистоннинг ўз ҳарбий базаларини АҚШга беришдан бош тортгани, Беларусда 470 дан ортиқ кишининг сиёсий айблов бўйича ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 июн 2021, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буркина-Фасода жангариларнинг қишлоққа ҳужуми натижасида 160 кишининг ҳалок бўлгани, Google’нинг Францияга 220 млн евро миқдорида жарима тўлаши, Чернобиль зонасида туризмнинг ривожлантирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 июн 2021, 15:55

БМТ Экотизимни қайта тиклаш ўнйиллигига старт берди

БМТ 2021−2030 йилларга мўлжалланган Экотизимни тиклаш ўнйиллиги бошланганлигини эълон қилди. Фавқулодда тиклаш талаб қилинадиган экотизимларга ўрмонлар, тоғлар, чучук сув ҳавзалари, океанлар ва бошқалар киради, дея хабар берди БМТ.

7 июн 2021, 11:09

Покистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Готки шаҳрида поездлардан бири рельсдан чиқиб кетиб, иккинчи йўловчи поездига урилди. 36 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бир неча одамлар вайроналар остида қолиб кетган.

6 июн 2021, 15:07

«Дельфинлар суҳбати, оптик иллюзиядаги орангутан, эчкилар кураши» — «Nature Photographer of the Year» танлови суратлари (фото)

Табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёси суратлари иштирок этадиган «Nature Photographer of the Year 2021» фото-танловининг натижалари эълон қилинди. Бу йилги танловда оптик иллюзиядаги орангутан сурати ғолиб бўлди.

4 июн 2021, 21:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қорабоғда мина портлаши натижасида уч кишининг ҳалок бўлгани, Facebook’нинг сиёсатчиларга берилган имтиёзларни бекор қилиши, АҚШда 59 та Хитой компаниясининг қора рўйхатга киритилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

4 июн 2021, 20:49

Қирғизистон президенти кортежидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятига сафари чоғида маст ҳайдовчи бошқарган автомобиль унинг кортежига урилиб кетди.

4 июн 2021, 10:34

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етди

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сўнгги ўн йил ичида энг юқори даражага бўлди. Шу билан бирга, дунё бўйлаб маҳсулотлар нархлари 12 ой кетма-кет ўсиб бормоқда, дея маълум қилди ФАО.

3 июн 2021, 21:16

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эрон ва МAРнинг БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилингани, «олигарх» тушунчасининг Украина қонунчилигига киритилиши, КХДРда мамлакат раҳбари ўринбосари лавозимининг жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг