Жаҳон

15 август 2021, 00:20

«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.

14 август 2021, 14:57

2021 йилнинг июли дунёда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2021 йилнинг июли 142 йиллик глобал метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

13 август 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

13 август 2021, 17:07

Google, Alibaba, Quadriga — машҳур бойлар нима учун ғойиб бўлади?

Йирик компаниялар, корпорациялар асосчилари ва умуман катта миқдордаги пулларга эгалик қиладиган шахслар одамларнинг эътиборида бўлиши табиий ҳол. Шунингдек, дунё миллионер ва миллиардерлари орасида омма эътиборидан четга чиқиш ва бутунлай йўқолиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Google, Alibaba, Africrypt ва Quadriga асосчиларининг ғойиб бўлиши ва бунинг тахминий сабаблари ҳақида.

13 август 2021, 13:09

«Толибон» Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллади

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.

12 август 2021, 22:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Италияда 528 та ўрмон ёнғини қайд этилгани, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги канцерогенлар меъёрини ўзгартираётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

11 август 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германияда темир йўлларидаги иш ташлаш туфайли қатновларнинг 75 фоизи бекор қилингани, Жазоирда ўрмон ёнғинлари оқибатида 40 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 август 2021, 20:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

БМТнинг афғон томонларини ўт очишни тўхтатишга чақираётгани, AҚШнинг 11 сентябрь воқеаларига оид бир қатор махфий ҳужжатлар ошкор қилиниши мумкинлиги, Эроннинг Буюк Британияни судга беришни режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 август 2021, 17:42

COVID-19 га қарши эмлаш Германияда минглаб ўлимларнинг олдини олди — Deutsche Welle

Роберт Кох институти мутахассислари коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг дастлабки олти ойида 38,000 дан ортиқ ўлимнинг олдини олди.

10 август 2021, 09:21

АҚШ учта Россия компаниясига санкциялар жорий этди. Улардан бири Ўзбекистонга ускуналар етказиб беради

Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.

9 август 2021, 21:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларус раҳбарининг «тез орада» президент лавозимидан кетиши мумкинлиги, «Толибон»нинг 6 та вилоят марказини эгаллаб олгани, Кубада кичик ва ўрта хусусий тадбиркорликка рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 август 2021, 12:48

Толиблар Афғонистон шимолидаги муҳим шаҳар — Қундузни эгаллади

Афғонистон шимолидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Қундуз шаҳри «Толибон» ҳаракати вакиллари томонидан эгалланди. Шаҳардаги жанглар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли қурбонлари, аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда. Жума куни ҳаракат вакиллари Заранж ва Шибарганни эгаллашган.

6 август 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

6 август 2021, 16:20

Шимолий Осетия довонидаги граффити кўргазмаси (фото)

30 июль куни Шимолий Осетия тоғлари ҳудудида стрит-арт рассомлари иштирокида «Back to the roots» номли граффити суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда рассомлар сунъий қояларга чизган турли тасвирлар намойиш қилинди. Ушбу санъат асарларидан айримларининг суратларини «Газета.uz» тақдим этади.

5 август 2021, 23:09

Лионель Месси «Барселона» клубини тарк этди

Аргентиналик футболчи Лионель Месси клуби «Барселона» билан шартномани узайтирмаган бўлди. Мессининг «Барселона»ни тарк этишига молиявий ва бошқа муаммолар сабаб бўлганлиги айтилди.

5 август 2021, 22:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда чегара назоратининг кучайтирилгани, Грециядаги ўрмон ёнғинлари, Мексиканинг AҚШ қурол ишлаб чиқарувчиларини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 август 2021, 18:46

АҚШ фақат вакцина олганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда

Оқ уй маъмурияти мамлакатга фақат коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.

5 август 2021, 12:40

Хитой 2020 йилда тиббий ниқоблардан 90 млрд долларга яқин даромад олди

Хитой пандемия бошланганидан бери хорижий давлатларга тиббий ниқоб ва респираторларнинг экспортини деярли тўрт бараварга оширди. 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ортган.

4 август 2021, 21:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нигерияда қароқчиларнинг 80 нафар ўқувчи эвазига 194 минг доллар талаб қилаётгани, Чехияда иккита йўловчи поездининг тўқнашгани, ЖССТнинг ревакцинацияга мораторий жорий этишни таклиф қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

4 август 2021, 15:18

Германияда COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланиш таклиф қилинади

Cентябрдан бошлаб Германия кекса ёшдагилар ва хавф ости гуруҳида бўлганларга коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини таклиф қила бошлайди. Бундан олдин қайси вакцина билан эмланилганидан қати назар, Pfizer/BioNTech ёки Moderna вакциналари қўлланилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг