Жаҳон

22 сентябрь 2021, 15:22

«Толибон» Афғонистонда аёллар ва эркаклар таълимига тенг ёндашувни ваъда қилди

«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши учун «шароит тайёрланаётгани» ва аёллар эркаклар билан бир хил фанларни ўқишини маълум қилди. «Жинсига қараб алоҳида дастурлар бўлмайди ва дипломлар дунёда тан олинади», — деди у.

21 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Суданда давлат тўнтаришига уринишнинг муваффақиятсиз тугагани, Aфғонистон муваққат ҳукуматида янги тайинловлар, Қозоғистоннинг 2023 йилдан бошлаб янги телефон кодига ўтаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 сентябрь 2021, 12:47

«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди

«Толибон» ўрта таълимдаги қизларнинг мактабга боришини чеклади. Кобулда давлат хизматида ишловчи аёлларга ишга чиқиш тақиқланиб, фақат айрим касб эгаларига ишлашга рухсат берилди. «Толибон» расмийлари бу ҳолатларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дея изоҳламоқда. «Касбим бўлмаса, ўқишимга рухсат беришмаса, хавфсизликнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу хавфсизлик фақат «Толибон»га керак», — дейди тиббиёт соҳасида таълим олувчи афғон қизи. «Толибон» матбуот хизмати вакили ҳукуматда аёлларга зарурат йўқлигини, уларнинг вазифаси болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш эканлигини таъкидлади.

21 сентябрь 2021, 10:08

Олмаотадаги отишмада 5 киши вафот этди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир фуқаро хусусий уйлардан бирида кўчириш тўғрисидаги суд қарори ижроси пайтида суд ижрочиларига, полиция ходимларига ўқ узган. Отишма оқибатида беш киши вафот этган.

21 сентябрь 2021, 09:29

«Единая Россия» РФ Давлат думасига сайловларда кўпчилик овозга эга бўлди

Россия Давлат думасига ўтказилган сайловлар якунлари бўйича «Единая Россия», КПРФ, ЛДПР, «Справедливая Россия» ва «Новые люди» етакчи бўлди. Тўққизта маъмурий бирликда ҳам ҳудуд раҳбарлигига сайловлар бўлиб ўтди, аксарият сайланган губернаторлар ҳукмрон партия вакиллари ҳисобланади.

20 сентябрь 2021, 20:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Афғонистонда терактлар оқибатида бир неча кишининг ҳалок бўлгани, Хитойда болалар учун TikTok’нинг чеклангани, Ҳиндистоннинг 500 минг хорижлик сайёҳга бепул виза бераётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 сентябрь 2021, 17:36

Пермда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида ўзбеклар йўқ

Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, деб хабар берди ТИВ.

20 сентябрь 2021, 12:58

Пермь давлат университетида отишма: саккиз киши ҳалок бўлди (янгиланди)

Перм давлат университетида отишма содир бўлди, саккиз киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди.

20 сентябрь 2021, 08:55

Марказий Осиёда қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланиши мумкин — ЖБ

Иқлим ўзгаришлари 250 млн кишини ўз мамлакатлари ичида кўчишга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда Жаҳон банки ҳисоб-китоблари. Марказий Осиёда яшаётган қарийб 2,5 млн киши иқлим мигрантларига айланади. Фарғона водийси, Тошкент атрофи, Тожикистон жануби ва Қозоғистон шимоли — оқим манзиллари.

17 сентябрь 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aрманистоннинг Озарбайжон устидан БМТ судига шикоят қилгани, Кубанинг икки ёшдан катта болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлагани, Ливия миллий армиясининг Чаддан келган 200га яқин қўзғолончини йўқ қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 сентябрь 2021, 14:44

Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлатларини Афғонистондаги янги ҳокимият билан диалог қилишга чақирди

«[Афғонистонда] ҳокимият тепасига янги кучлар келди. Бу юз берган факт», — деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида. У Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида чет эл банкларидаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф этди. Шунингдек, давлат раҳбари ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги доимий учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.

17 сентябрь 2021, 10:49

Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини бутунлай тўхтатди

Жаҳон банки Doing Business ҳисоботини олдинги рейтинглардаги хатоликлар ва манипуляциялар сабабли бутунлай тўхтатди. 2018 йилда Ўзбекистон президенти мамлакатда тадбиркорлик учун шароитлар яратиш ва шу орқали 2022 йилда ушбу рейтингда энг яхши 20 та давлат қаторига кириш бўйича топшириқ берган эди.

16 сентябрь 2021, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Афғонистонда хорижий визалар «қора бозори» шаклланаётгани, Хитойда 1 млрддан ортиқ аҳолининг COVID-19'га қарши тўлиқ эмлангани, SpaceX биринчи тижорат экипажини орбитага олиб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 сентябрь 2021, 18:17

АҚШ, Австралия ва Буюк Британия мудофаа альянсини тузишди

АҚШ, Австралия ва Буюк Британия AUKUS мудофаа альянси тузилишини эълон қилишди. Пакт доирасида Австралия ўз тарихида илк бор атом сувости кемаларини қуришга муваффақ бўлади.

16 сентябрь 2021, 11:11

Time журнали йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатини эълон қилди

АҚШнинг Time журнали 2021 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга шаҳзода Гарри ва Меган Маркл, хонанда Билли Айлиш, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, «Толибон» вакили Абдул Ғани Бародар, АҚШ президенти Жо Байден кирган.

15 сентябрь 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жанубий Кореянинг 2050 йилга келиб пластик чиқиндиларидан воз кечиш режаси, Aфғонистон аёллар футбол жамоасининг «Толибон» тақиқидан сўнг Покистонга кўчиб ўтгани, КХДРнинг Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 сентябрь 2021, 08:11

Apple янги iPhone 13, iPad ва соатларини тақдим этди

Apple маҳсулотларининг янги моделлари тақдимотида iPhone 13 смартфонларининг тўртта модели, янги iPad ва Apple Watch 7 «ақлли» соатлари намойиш этилди.

14 сентябрь 2021, 22:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тожикистон ТИВнинг AҚШ элчисига норозилик нотасини топширгани, Қозоғистоннинг Олмаотада Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатадиган марказни яратишни таклиф қилгани, Янги Зеландия туб аҳолисининг мамлакат номини ўзгартириш ташаббуси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

14 сентябрь 2021, 10:49

Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди

Россия пойтахтидаги «Лесопарковая» метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлди. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.

13 сентябрь 2021, 21:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мьянмада қаршилик кучлари томонидан 50 га яқин ҳарбий ва полициячининг ўлдирилгани, BMW’нинг Хитойдан 142 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олаётгани, Испанияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг уйларини ташлаб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг