Жаҳон

26 ноябр 2020, 16:30

Disney пандемия сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи

Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бошқа бўлимлардан яна 37 минг ходим ҳозирда мажбурий таътилига юборилган.

26 ноябр 2020, 12:52

Германия ҳукумати карантин чоралари давом эттирилишини эълон қилди

Германиянинг федерал канцлери Ангела Меркель 25 ноябрь куни Германияда коронавирус туфайли киритилган чекловлар январгача узайтирилишини маълум қилди. Чекловлар 20 декабрга қадар амал қилади.

26 ноябр 2020, 12:07

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 60 млн дан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 60,4 млн га етди. COVID-19 дан тузалганлар сони 38,7 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,4 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.

26 ноябр 2020, 10:51

Польша Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Польша ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. У шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлардан иборат.

25 ноябр 2020, 22:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Номаълум шахс ўз машинасида Ангела Меркелнинг Берлиндаги идораси дарвозасига урилгани, SpaceX Starlink лойиҳаси доирасидаги ўн олтинчи парвоз, Forbes Илон Маскни дунёнинг иккинчи энг бой одами деб тан олмагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 ноябр 2020, 14:48

2020 йилнинг энг яхши университетлари рўйхати эълон қилинди

The World University Rankings 2020 йилдаги дунёнинг энг яхши университетлар рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда 92 та давлатдан 1400 дан зиёд университетлар қатнашди. Биринчи учталикдан Оксфорд, Калифорния технология ва Кембриж университетлари ўрин олди.

25 ноябр 2020, 12:33

Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда

Рождество байрами муносабати билан Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда. Францияда 28 ноябрдан савдо мажмуалари очилади. Ноябрь ойи бошида кучга кирган Aнглиядаги карантин 2 декабрда якунига етади. Швецияда эса карантин чекловлари кучаймоқда.

24 ноябр 2020, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Илон Маскнинг энг бой одамлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиши, биткоин нархининг сезиларли ўсиши, Apple хавфсизлик хизмати раҳбарининг коррупцияда айбланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 ноябр 2020, 12:23 1

Хитой Ойдан тупроқ олиб келиш учун йиғувчи аппаратини космосга учирди

Хитой «Чанчжэн-5» элтувчи ракетаси орқали автоматик тарзда Ерга қайтадиган тупроқ йиғувчи аппаратини муваффақиятли тарзда космосга учирди. «Чанъэ-5» деб номланувчи ўзи қайтадиган ускуна режа бўйича уч ҳафтадан сўнг Ерга Ой тупроғини олиб келиши керак. Тупроқдан илмий ўрганиш ва тадқиқот қилиш ишлари учун фойдаланилади. Бунгача фақат АҚШ ва Собиқ Иттифоқ ушбу вазифани бажаришган.

24 ноябр 2020, 11:59

Трамп ҳокимиятни Байденга ўтказишга кўрсатма берди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берганини айтди. GSA раҳбари Эмили Мёрфи Жо Байден штабига АҚШ маъмурияти унинг ғалабасини тан олишга тайёр эканлигини англатувчи мурожаат юборди.

24 ноябр 2020, 11:28

Жо Байден Оқ уйдаги асосий мансаблар учун ўз номзодларини танлади

Президентлик сайловларида ғолиб чиққан Жо Байден президент маъмурияти таркибига кириши мумкин бўлган асосий номзодларни эълон қилди. Унга кўра, Эврил Хейнс АҚШ миллий разведкасини бошқарадиган биринчи аёл ва Кубада туғилган Алехандро Майоркас эса Миллий хавфсизлик департаментини бошқарадиган илк лотинамерикалик бўлиши мумкин.

24 ноябр 2020, 09:52

COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси 70% самарадорлигини кўрсатди

Британиянинг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцина ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатди.

23 ноябр 2020, 20:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил бош вазирининг Саудия Арабистонига эълон қилинмаган ташрифи, Германияда компаниялар бошқарувида аёллар учун квоталар жорий этилиши, Франция собиқ президенти Николя Саркози иши бўйича суд жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 ноябр 2020, 11:18

АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқди

АҚШ 30 дан ортиқ давлатларни ўз ичига олган Очиқ осмон шартномасидан расман чиқди. Чиқиш режаси ҳақида бундан олти ой олдин эълон қилинган эди.

22 ноябр 2020, 18:48

ХХР раиси коронавирус тести натижалари асосида халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратишни таклиф қилди

Си Цзиньпин «соғлиқни сақлаш кодларини» ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги барча ҳалқлар учун Covid-19 вакциналари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

21 ноябр 2020, 17:38

Эстония таълим вазири фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди

Эстония таълим ва фан вазири Маилис Репс фарзандларини мактаб ва тўгаракка ўз хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди.

21 ноябр 2020, 15:07

Россияда коронавирусга чалинганлар сони икки миллиондан ошди

Россияда кун давомида 24,8 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса икки миллиондан ошди.

20 ноябр 2020, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 ноябр 2020, 16:55

Павел Дуров iPhone 12 Pro ни танқид қилди

Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонини ноқулай деб атади. Шунингдек, Telegram асосчиси Apple ҳақида фикр билдириб, компания «ҳалигача Стив Жобс томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор эвазига» кун кўришини таъкидлади.

20 ноябр 2020, 16:25

Pfizer вакцинаси 15,5 еврога баҳоланмоқда

Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида Pfizer препарати 90% дан юқори самарадорликни кўрсатди. Синовда иштирок этган 43 мингдан ортиқ инсонлардан атиги 94 нафар иштирокчи коронавирус инфекциясини юқтирган. Вакцина нархи 15,5 еврога баҳоланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг