Жаҳон

24 июн 2020, 16:40

Кўплаб Telegram фойдаланувчилари хақидаги маълумотлар интернетга юкланди

Даркнетдаги форумлардан бирида бир неча миллион Telegram фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар базаси жойлаштирилган. Базадаги маълумотлар телефон рақамлар ва никнеймлар кўринишида бўлган. «Газета.uz» ушбу маълумотлар базасини текширганда, унда 50 мингдан ортиқ Ўзбекистонда рўйхатга олинган телефон рақамлари мавжудлигини аниқлади.

24 июн 2020, 13:33

Москвага учган Қирғизистон делегацияси аъзолари орасида коронавирус аниқланган

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан Россияга учиб келган делегациясининг икки нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланигани сабабли президент Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этмади.

23 июн 2020, 19:50

Беларусда президент сайловлари: намойишлар ва номзодларнинг ҳибсга олиниши

9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 1994 йилдан бери мамлакат президенти бўлган Александр Лукашенко бу сафар ҳам президентликка ўз номзодини кўрсатган. Бу йилги сайловолди жараёни намойишлар ҳамда Лукашенко рақобатчиларининг қамоққа олиниши билан ўтмоқда.

23 июн 2020, 16:18

Алмазбек Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди — видео

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда жиноий авторитет ҳисобланадиган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги учун коррупцияда айбланиб, 11 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

23 июн 2020, 11:50

Дунё бўйлаб коронавирус беморлари сони 9 млндан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

23 июн 2020, 11:05

АҚШ чет элликларга иш визаларини беришни йил охиригача тўхтатди

АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.

18 июн 2020, 16:30

Трамп Хитой мансабдорларига қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.

18 июн 2020, 12:18

Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти ва мамлакатнинг хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбаевда коронавирус касаллиги аниқланди. У масофадан туриб ишлашни давом эттираётганлиги айтилмоқда.

17 июн 2020, 14:28

ЖССТ коронавирусни дексаметазон билан даволаш усулини илм-фаннинг катта ютуғи деб атади

Дексаметазон оғир аҳволдаги коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолатларини камайтира олган илк дори воситаси деб топилди.

17 июн 2020, 11:42

Трамп полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларидан сўнг полиция хизматини ислоҳ қилиш тўғрисидаги ижроий қарорни имзолади. Қарор билан, хусусан, ҳибсга олиш пайтида маҳбусни бўғиш тақиқланади.

16 июн 2020, 15:58

КХДР чегаранинг ўз қисмидаги Жанубий Корея билан алоқа офисини портлатиб юборди

Шимолий Кореядаги Кэсон шаҳрида портлашлар эшитилди ва тутунлар кўринди. Маълум бўлишича, корейслараро алоқа идораси портлатиб юборилган. Бунга сабаб қилиб Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари келаётгани кўрсатилди.

16 июн 2020, 14:17

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажариш Кубатбек Бороновга юклатилди

Қирғизистон парламенти Мухаммедкалий Абилгазиев истефосидан сўнг ҳукуматнинг техник раҳбарлигига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов номзодини маъқуллади.

15 июн 2020, 21:11

Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқди

Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев истеъфога чиққанини маълум қилди. У радиочастаталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ жиноий иш ортидан ушбу қарорга келганини таъкидлади.

15 июн 2020, 20:37

Хитойда COVID-19: Пекинда февралдан буён илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Пекинда сўнгги икки ой ичида илк бор коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. «Синьфади» бозорида вирус тарқалиши рўй берганидан кейин Пекин ҳукумати барча даҳаларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

10 июн 2020, 20:13

Токиодаги Олимпиада соддалаштирилган форматда ўтказилиши мумкин

Токиодаги Олимпиада ташкилотчилари 2021 йилга кўчирилган мусобақаларни соддалаштирилган тартибда, камхарж этиб ўтказишни режалаштирмоқда. Томошабинлар ва иштирокчилар сонини қисқартириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

10 июн 2020, 17:11

Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади. Марказий Осиё давлатлари, Молдова, Сербия ва Хорватия раҳбарлари ҳам таклифномаларни қабул қилди.

10 июн 2020, 16:46

2020 йил авиация тарихидаги энг ёмон йил деб баҳоланди

COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.

10 июн 2020, 11:21

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исоқов давлат объектларини реконструкция қилишда коррупцияга йўл қўйганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

9 июн 2020, 15:40

Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узди

КХДР 9 июнь кунидан бошлаб Жанубий Корея билан барча мавжуд алоқа каналларини тўхтатишини эълон қилди. Шимолий Кореянинг бундай қарорга келишига Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари жўнатилгани сабаб бўлди. 2018 йилдан биринчи бор Пхеньян расмий Сеулнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

8 июн 2020, 19:50

Дунё мамлакатлари коронавирус беморини даволаш учун қанча сарфламоқда?

Дунё мамлакатларида битта коронавирус беморини даволаш нархи қанчага тушмоқда? Ҳамма давлатларда ҳам даволаниш бюджет ҳисобидан бепул амалга ошириладими?


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг