Жаҳон

19 январ 2021, 13:59

Суданда бўлган тўқнашувлар оқибатида 129 киши вафот этди

Судандаги Ғарбий Дарфур провинциясининг Генейна шаҳрида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 129 нафар инсон вафот этган ва 198 киши жароҳатланган. Зўравонликлар 16 январь куни Генейна шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлдирилишидан сўнг бошланган.

19 январ 2021, 09:59

Қозоғистон 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлашни бошлайди

Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш жараёнлари бошланади. Йилнинг биринчи ярмида 2 млн киши, иккинчи ярмида эса 3−4 млн киши эмланиши режалаштирилган.

18 январ 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонасининг америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириғи, Россия ташқи ишлар вазирининг Ғарбда Telegram блокланиши мумкинлигини таъкидлангани, Таиландда 10 долларлик туристик йиғимнинг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 январ 2021, 18:59

Ўзбекистон халқаро хавфсизлик индексида 14 поғонага пастлади

2021 йилги халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 40-ўринни эгаллади. 2020 йил ярим йиллиги бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 26-ўринда эди.

18 январ 2021, 11:34

Индонезиядаги зилзила ва сув тошқини қурбонлари сони 96 кишига етди

Индонезияда содир бўлган 6,2 балли зилзила ва сув тошқини оқибатида 96 киши ҳалок бўлди. 70 мингдан ортиқ аҳоли уйларини тарк этди.

18 январ 2021, 11:19

Алексей Навалний Москвада ҳибсга олинди

Тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтгач, россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Россияга қайтиб келиши билан ҳибсга олинди. Унинг самолёти Внуково аэропортида қўниши керак эди, аммо бундан бир неча дақиқа олдин самолёт Шереметьевога йўналтирилди. Навалний паспорт назоратидан ўтаётган пайтда ҳибсга олинган.

16 январ 2021, 14:24

Фаластинда сўнгги 15 йил ичида илк маротаба умумий сайловлар бўлиб ўтади

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос мамлакатда 15 йил ичида илк маротаба умумий (парламент ва президентлик) сайловларини ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди.

16 январ 2021, 12:20 1

Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқди

Нидерландия ҳукумати болалар парвариши учун нафақа можароси туфайли истеъфога чиқди. Минглаб одамлар асоссиз фирибгарликда айбланган ва улардан бир неча йиллик пулларни қайтариб бериш талаб қилинган.

15 январ 2021, 21:37

Telegram 30 млрд долларга баҳоланди

Компания улушини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар Telegram’ни 30 млрд долларга баҳолашди, аммо бу таклифни Павел Дуров рад этди. 2015 йилда мессенжер асосчиси Telegram’ни 3−4 млрд долларга баҳолаган эди.

15 январ 2021, 18:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилгани, АҚШ Хитойнинг Xiaomi компаниясини қора рўйхатга киритгани, Aргентинада абортга рухсат бериш тўғрисидаги қонун имзолангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 январ 2021, 18:05

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги доимий авиақатновлар тикланди. Рейслар 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

15 январ 2021, 18:05

Дунё бўйлаб 35 млн инсон COVID-19'га қарши эмланди

Ҳозирда дунё бўйлаб жами 49 мамлакатда 35 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Бир қатор мамлакатларда Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва Sinopharm каби компаниялар вакциналарини қўллашга рухсат берилган.

15 январ 2021, 17:04

Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган

Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга. Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди.

15 январ 2021, 12:22

Германияда COVID-19 юқтирганлар сони 2 миллиондан ошди

Германияда сўнгги 24 соат ичида 22 368 киши коронавирус юқтирган бўлиб, COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди. Германия ҳукумати узоқ муддатга мўлжалланган жиддий карантин чекловларини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

15 январ 2021, 11:25

Қирғизистонда COVID-19 дан вафот этиш ҳолатлари анча кўпроқ — бош вазир ўринбосари

Қирғизистон бош вазир ўринбосари Эльвира Сурабалдиеванинг хабар беришича, мамлакатда COVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари аслида Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилаётган расмий сонлардан анчагина кўпроқ.

15 январ 2021, 09:42

«Ералаш»нинг бадиий раҳбари Борис Грачевский вафот этди

«Ералаш» болалар киножурналининг бадиий раҳбари Борис Грачевский 71 ёшида коронавирусдан вафот этди.

14 январ 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда саккиз ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланган беморнинг ўлими, AҚШнинг Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақиргани, Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор шахснинг ҳибсга олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

14 январ 2021, 17:15

Трампга иккинчи маротаба импичмент эълон қилинди

АҚШ Вакиллар палатаси АҚШ ҳукуматига қарши «исён қўзғатгани» учун Доналд Трампга импичмент эълон қилди. У АҚШнинг икки марта импичмент эълон қилинган биринчи президентига айланди.

14 январ 2021, 16:39

Суд Жанубий Корея собиқ президентининг ҳукмини ўз кучида қолдирди

Жанубий Корея Олий суди коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган собиқ президент Пак Кын Хенинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. У 22 йилни қамоқда ўтказади.

14 январ 2021, 15:00

Брюсселда мигрантнинг ўлими оқибатида юзага келган тартибсизликларда 100 дан ортиқ киши қўлга олинди

Гвинеялик мигрантнинг Брюссель полицияси томонидан ҳибсга олинганидан сўнг бир соат ўтиб вафот этиши оқибатида шаҳарда намойишлар бошланди. Юзага келган тартибсизликлар оқибатида 112 киши ҳибсга олинди, 6 киши жароҳат олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг