Жаҳон

3 ноябр 2020, 09:44

АҚШда президент қандай сайланади?

3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади. Президентлик учун республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлар номзоди Жо Байден курашади. Сайлов жараёни қандай кечади, кимнинг овозлари аҳамиятга эга, ким ғолиб бўлади ва қайси штатлар қандай номзодларга овоз беради — ушбу саволларга Иллинойс университети докторанти Икромжон Тўхтасунов ойдинлик киритади.

2 ноябр 2020, 21:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Молдовада президентлик сайловларининг ўтказилиши, Германияда карантин чораларининг кучайтирилиши, Black Star компанияси банк ҳисобларининг блокланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 ноябр 2020, 11:50

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди

Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.

30 октябр 2020, 18:44

Туркияда кучли зилзила қайд этилди

Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

30 октябр 2020, 16:36

Хитойда iPhone сотилиши пасайгани сабаб Apple 83 млрд долларга арзонлади

Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.

30 октябр 2020, 12:50

Эмомали Раҳмон бешинчи марта президентлик қасамёдини қабул қилди

Тожикистонда бешинчи маротаба Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси ўтказилди. Сўнгги президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.

29 октябр 2020, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тайвань оролида 200 кун мобайнида коронавирусга чалиниш янги ҳолатлари кузатилмаганлиги, NASA ва ЕSA Ой яқинида орбитал станцияни яратиши, Кипрда карантинга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 октябр 2020, 15:28

Ниццада номаълум шахс черков яқинида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши олинган.

29 октябр 2020, 12:10

Франция ва Германия яна оммавий карантин эълон қилди

Франция ва Германия COVID-19 га чалинган беморлар сони ортгани сабабли шу ойнинг ўзида яна такроран карантин эълон қилди. Болалар боғчалари ва мактаблардан ташқари, барча ресторан, бар, кинотеатр ва фитнесс-марказлари ёпилади.

28 октябр 2020, 20:06

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг Charlie Hebdo’ни судга бергани, АҚШ қочоқларни қабул қилиш квоталарини 15 мингга туширгани, коронавирусга қарши эмланганлар орасида касалланиш ҳолатларининг кузатилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 октябр 2020, 12:00

Беларусда оммавий тартибсизликлар бўйича 500 дан ортиқ жиноий иш очилди

Беларусда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва унда иштирок этиш бўйича 500 дан ортиқ жиноий ишлар очилган, уларнинг аксарияти Минскдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ. Президент Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, «халқ ультиматуми» тугаган куни митинг пайтида намойишчиларни тарқатиш тўғрисида шахсан ўзи буйруқ берган.

28 октябр 2020, 11:05

Эми Кони Баррет АҚШ Олий суди судьяси этиб тайинланди

Эми Кони Баррет сентябрь ойида вафот этган Рут Бейдер Гинзбург ўрнига АҚШ Олий суди судьяси этиб тасдиқланди. Президентлик сайловларидан бир ҳафта олдин амалга оширилган ушбу тайинлов Дональд Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба деб айтилмоқда.

27 октябр 2020, 20:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Рамзан Қодировнинг Франция президенти ҳақидаги фикри, Япониянинг АҚШ туфайли жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатиши, АҚШда 65 млн фуқаронинг муддатидан аввал овоз бериши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

27 октябр 2020, 17:37

Россия коронавирусга қарши чораларни кучайтирди

Россияда аҳолига жамоат транспортида, одамлар кўп бўлган жойларда, лифтларда ниқоб тақиш тавсия этилди. Кўнгилочар масканларнинг фаолияти тўхтатилиши кераклиги хақида айтилган бўлса ҳам, Москва мэрияси тунги клублар ва барлар ёпилмаслигини таъкидлади.

27 октябр 2020, 17:19

Ойда сув излари борлиги аниқланди

Ойнинг Қуёшга қараган томонида биринчи марта сув излари борлиги аниқланди. Сув молекулалари осмон жисмининг жанубий қисмидаги Клавиус кратеридан топилган.

27 октябр 2020, 14:30

Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари француз маҳсулотларига бойкот эълон қилди

Яқин Шарқдаги айрим мамлакатларда аҳоли француз маҳсулотларини бойкот қилмоқда ва «исломофоблар кампаниясига» қарши чоралар кўрмоқда. Бу реакцияга Франция президентининг мамлакат сўз эркинлиги, шу жумладан карикатуралардан воз кечмайди деган сўзлари сабаб бўлди. У бу ҳақда ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбарнинг Charlie Hebdo карикатурасини кўрсатган ва келиб чиқиши чечен миллатидан бўлган иммигрант томонидан ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида айтган эди.

26 октябр 2020, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириғи, Исроилда COVID-19га қарши махалий вакцинанинг синовдан ўтказилиши, Teslaнинг ўн минглаб автомобилларини қайтариб олиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 октябр 2020, 12:58

Тоғли Қорабоғ бўйича навбатдаги тинчлик сулҳи ҳам кучга кириши биланоқ бузилди

Тоғли Қорабоғ бўйича сўнгги бир ой ичида тузилган иккинчи тинчлик битими ҳам шу куннинг ўзидаёқ бузилди. Соат 9:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича Вашингтонда имзоланган янги сулҳ кучга кирган эди. Битим кучга кириши билан Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари яна ҳужум қилганини эълон қилди. Икки мамлакат битимни бузишда бир-бирини айбламоқда.

22 октябр 2020, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 октябр 2020, 18:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европанинг бир қатор мамлакатлари карантин чораларини кучайтириши, Хитойнинг янги экологик муаммоси, Францияда икки масжид ҳимоя остига олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг