Жаҳон

28 май 2020, 20:35

АҚШда қўлга олинаётган шахс вафот этганидан сўнг намойишлар бошланиб кетди

Американинг Миннеаполис шаҳрида фуқаро полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этганидан сўнг норозилик намойишлари бошланиб кетди. Ҳукумат можарога барҳам бериш учун Миллий гвардияга мурожаат қилди.

28 май 2020, 16:29

Boeing компанияси 737 MAX самолётларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди

Boeing орадан беш ой ўтиб, 737 MAX лайнерларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Улардан фойдаланиш Индонезия ва Эфиопияда ушбу лайнерлар ҳалокатга учраганидан кейин бутун дунёда тўхтатилган эди.

28 май 2020, 01:27

Тарихий воқеа қолдирилди: SpaceX астронавтларни 30 май куни учиришга уринади

Об-ҳаво туфайли Crew Dragon космик кемасининг парвози 30 майга қолдирилди. Америкалик астронавтлар 2011 йилдан бери илк маротаба Россиянинг «Союз» ракетасида эмас, Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемасида Халқаро космик станцияга отланаётган эди. Ушбу парвоз хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи учувчили парвоз бўлиши мумкин.

27 май 2020, 18:37

Дунёда ишсизлар сони ортмоқда. Улар қандай қўллаб-қувватланмоқда?

Коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг турли мамлакатларида миллионлаб одамлар ишсиз қолишмоқда. Турли давлатларда ишини йўқотганларни қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилаётгани — «Газета.uz» таҳлилида.

27 май 2020, 12:18

Twitter Трапмнинг хабарини ишончсиз деб белгилади

Дональд Трампнинг Twitter даги хабарларига биринчи маротаба ишончсиз бўлиши мумкинлиги ва қўшимча текширув кераклиги ҳақидаги махсус белги берилди. АҚШ президенти Twitter ни сўз эркинлигини бўғишда айблади.

26 май 2020, 21:39

Россия Ғалаба парадини июнда ўтказадиган бўлди

Россия президенти Владимир Путин мамлакада коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига чиққанини маълум қилиб, 24 июнь куни Москвада Ғалаба парадини ўтказишга топшириқ берди.

26 май 2020, 11:50

Янги Facebook платформаси Amazon рақобатчисига айланиши мумкин — мутахассислар

Facebook интернет-савдо платформасини ишга туширди. Ушбу платформа келажакда Amazon ва eBay каби интернет-савдо компанияларига рақобатчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Компания овқат етказиб бериш хизматларини ҳам йўлга қўймоқчи.

25 май 2020, 14:14

Исроил бош вазири суд олдида жавоб бермоқда

Исроилда Беньямин Нетаньяху устидан суд жараёни бошланди. Мамлакат тарихида илк бор амалдаги бош вазир суд қилинмоқда.

22 май 2020, 17:04

Покистонда йўловчи самолёти қулаб тушди

Покистонда ички рейсни амалга ошираётган самолёт аҳоли яшайдиган ҳудудга қулаб тушди. Самолётда камида 90 нафар йўловчи бўлганлиги айтилмоқда.

21 май 2020, 15:19

Bloomberg: Хитойда 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди

Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани туфайли бу ҳудудда қатъий карантин чоралари қайтадан тикланди ва 100 миллиондан ортиқ аҳоли карантинга олинди.

21 май 2020, 14:09

АҚШда ишсизлар сони 40 миллиондан ошиши мумкин

АҚШда коронавирус пандемияси оқибатида ишсизлик бўйича ариза берганлар сони 39 миллионга яқинлашди. Ишсизлар сони 40 миллиондан ошиши кутилмоқда.

20 май 2020, 16:45

Кембриж университети вақтинча онлайн таълимга ўтади

Британиянинг Кембриж университети кейинги ўқув йилини ҳам тўлиқ онлайн шаклга ўтказишга қарор қилган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси бўлди.

20 май 2020, 13:48 1

Фаластин АҚШ ва Исроил билан тузилган барча келишувлардан чиқади

Фаластин президенти Исроил ҳукумати Фаластин ерларини ўзига қўшиб олмоқчи бўлгани учун Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқилиши ҳақида эълон қилди.

19 май 2020, 19:16

Бишкекда жамоат транспорти қайтадан иш бошлайди

25 майдан Бишкекдаги жамоат транспорти ўз ишини қайтадан бошлайди. Йўловчилар масофа сақлашлари ва ниқоб кийишлари керак.

19 май 2020, 18:08

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирусдан соғайди

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳукумат бошқарувига қайтди.

19 май 2020, 14:32

ЖССТ дезинфекцияловчи воситаларни кўчаларга сепмасликни тавсия қилди

Дезинфекцияловчи воситаларни кўча ва ёпиқ биноларга сепиш коронавирусга қарши курашда самарасиз, деб ҳисобламоқда ЖССТ. Аксинча, бундай амалиёт кўз, нафас олиш органлари ва терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

18 май 2020, 17:43

Хитой коронавирусдан зарар кўрган давлатларга $2 млрд ажратади

Яқин икки йил ичида Хитой коронавирусдан қаттиқ зарар кўрган давлатларга, биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга, ёрдам сифатида 2 млрд доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, Хитой «Катта йигирматалик» (G-20) томонидан қашшоқ давлатларнинг қарзларини тўлашга мораторий жорий этиш ғоясини илгари суришини айтди.

18 май 2020, 10:39

Афғонистонда сиёсий инқирозга барҳам берилди

Афғонистонда сиёсий инқирозга президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ келишуви билан барҳам берилди. Унга кўра, Ашраф Ғани президент мақомини сақлаб қолади ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси бўлади. Шунингдек, собиқ вице-президент генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилиши келишилган.

16 май 2020, 16:49

Италия 3 июндан чегараларни очади

Италия ҳукумати 3 июндан бошлаб мамлакатнинг бир вилоятидан иккинчисига ўтишга рухсат беради. Шу билан бирга, 18 май кунидан битта вилоят ичида саёҳат чекловлари бекор қилинади. Маҳаллий ҳокимларга ижтимоий масофаланиш тадбирини амалга ошириб бўлмайдиган ҳудудларни вақтинча ёпиб кўйиш ваколати берилади.

15 май 2020, 16:58

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 907 кишига етди

Тожикистонда коронавирус ҳолатлари сони бир кунда 106 тага ошиб, жами 907 тага етди. Шу вақтга қадар 29 та ўлим қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг