Жаҳон

28 декабр 2020, 11:50

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди

COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланда ва Буюк Британия билане авиақатновларни тўхтатиб қўйишди. Япония эса янги штамм аниқланганлиги сабаб январь охиригача мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция ва Испания ҳам аниқланди.

26 декабр 2020, 22:58

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди. COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,75 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.

26 декабр 2020, 13:03

Туркияга киришда янги қоидалар ўрнатилди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.

24 декабр 2020, 21:05

2021 йилда дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак сотувга чиқади

Дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак 2021 йилнинг иккинчи чорагидан сотувга чиқарилиши мумкин. Франциянинг Carmat компанияси ушбу қурилмани яратиш бўйича ишларни 27 йил олдин бошлаган эди.

24 декабр 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Майа Санду Молдова президенти лавозимига киришгани, Хитойнинг Alibaba Group устидан терговни бошлаши, Трампнинг ҳарбий бюджет лойиҳасига қарши чиққани, Исроилда йилнинг учинчи локдауни жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 декабр 2020, 19:08

Пандемия сабаб журналистларнинг муаммолари жиддийлашди — ЮНЕСКО

ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, 2020 йилда ўз вазифасини бажариш давомида 59 нафар журналист ўлдирилган. Ташкилот пандемия бошланиши билан журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги муаммолар ҳам жиддийлашганини айтмоқда.

24 декабр 2020, 11:25

COVID-19 дан вафот этган италияликларнинг қариндошлари ҳукуматни судга беришди

Италияда COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг қариндошлари коронавирус пандемияси пайтида бепарволиги учун ҳукуматни судга беришди. Улар товон пули сифатида 100 млн евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.

24 декабр 2020, 11:25

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.

24 декабр 2020, 11:08

Украина ва Перуда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошган. Дунё бўйлаб ҳозиргача 78,6 млн инсон коронавирус билан касалланган бўлиб, энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

23 декабр 2020, 23:04

Исроилда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади

2020 йилги давлат бюджети бўйича келишувга эришилмагани сабабли Исроил парламенти автомат равишда тарқатиб юборилди. Эндиликда мамлакатда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади.

23 декабр 2020, 18:28

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди

Қирғизистонда қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди.

23 декабр 2020, 14:53

2021 йилдан бошлаб Telegram тижоратлаштирилади — Павел Дуров

Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.

23 декабр 2020, 11:44

Эквадорда коронавируснинг янги турлари аниқланди

Эквадорда COVID-19 нинг янги турлари қайд этилди. Олимларнинг айтишига кўра, уларнинг Буюк Британиядаги коронавируснинг янги штамми билан алоқаси йўқ.

22 декабр 2020, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Трампнинг Синдзо Aбэ, Нарендра Моди ва Скотт Моррисонни «Фахрий легион» ордени билан тақдирлагани, Туркия ҳукуматининг меҳмонхоналарда янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлаши, BioNTech’нинг 6 ҳафта ичида янги COVID-19 мутациясига қарши вакцина яратиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

22 декабр 2020, 16:02

Россиядаги чет элликлар орасида ўзбекистонликлар энг кўп ЙТҲ сабабчиси бўлган

Россияда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲларнинг аксариятига ўзбекистонликлар сабабчи бўлган. Ўзбекистон фуқаролари келтириб чиқарган 797 ЙТҲда 58 киши вафот этган, 1080 киши жароҳатланган. Тожикистон фуқаролари келтириб чиқарган аварияларда энг кўп ўлим ҳолатлари (76 нафар қурбон) қайд этилган.

22 декабр 2020, 15:57

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади

АҚШда инқирозни енгиллаштриш учун кўплаб фуқароларга 600 доллардан берилади, пандемия сабабли ишини йўқотганлар қўшимча тўлов олади.

22 декабр 2020, 15:39

The Economist Малавини йил давлати деб эълон қилди

The Economist Малави давлатини йил давлати деб эълон қилди. Бу қарорни нашр «авторитар ҳудудда демократиянинг тикланиши» учун дея изоҳлади.

22 декабр 2020, 12:45

Алексей Навальний «уни заҳарлаган шахс» билан бўлган суҳбатини интернетга жойлади

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний унга суиқасд уюштирганликда гумонланаётган ФСБ ходимларидан бири билан бўлган қўнғироқ суҳбатини интернетга жойлади. Навальнийнинг айтишича, ФСБ ходими унга суиқасд уюштирилганлигини тан олган.

22 декабр 2020, 12:20

Юпитер ва Сатурн 1623 йилдан бери илк бора максимал даражарада яқинлашди

Ўрта асрлардан буён илк бора Юпитер ва Сатурн максимал даражада яқинлашди. Ушбу ҳодиса 1226 йилдан бери биринчи марта тунда содир бўлгани қайд этилди.

22 декабр 2020, 11:33

Коронавируснинг янги штамми туфайли Исроилга чет элликларнинг кириши тўхтатилди

Британия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тарқалаётган коронавируснинг янги штамми туфайли Исроил чет элликларнинг мамлакатга киришини тўхтатиб қўйди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг