Жаҳон

3 март 2022, 00:45

Россия Украинадаги махсус операцияда қурбон бўлганлар сонини илк бор очиқлади

Россия Украинадаги махсус операция бошидан бери 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва 1597 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, Россия томони Украинанинг йўқотишлари 2870 нафар одамдан кўпроқлигини таъкидламоқда. Украина расмийлари бошқа рақамларни тақдим қилишган.

2 март 2022, 23:54

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовуз» резолюциясини қабул қилиб, Россиядан ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Уни 141 давлат ёқлаб, 5 давлат қарши, 35 давлат бетараф овоз берди. Резолюцияда, шунингдек, «Беларус иштирокидан» афсус билдирилган.

2 март 2022, 19:07

USM: Алишер Усмоновга қарши санкциялар холдинг компанияларига даҳл қилмайди

Евроиттифоқнинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари USM холдинги активларига даҳл қилмайди, дея маълумот берди компания.

2 март 2022, 17:25

Нобел мукофоти совриндорлари Россия ҳукуматини қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди

163 нафар Нобел мукофоти совриндорлари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши очиқ хат билан чиқишди. Улар Россиянинг хатти-ҳаракатларини мустақил Украина давлати ва Украина халқига «президент Путин бошчилигидаги асоссиз ҳарбий тажовуз», деб баҳолаган. Россия томонидан Украина ҳудудига бостириб кирилиши БМТ Низомини қўпол равишда бузиш ва 1994 йилги Будапешт меморандумига нисбатан беписандлик эканлиги қайд этилган.

2 март 2022, 17:18

Европа Иттифоқи Россиянинг 7 та банкини SWIFT тизимидан узиб қўйди

Европа Иттифоқи ВТБ (Россиядаги иккинчи йирик банк), Россия банки, «Открытие», Совкомбанк, Новикомбанк, Промсвязьбанк ва ВЭБ банкларини SWIFT тизимидан узиб қўйди. Шунингдек, ЕИ Россияга евродаги банкнотларни сотиш, етказиб бериш ва экспорт қилишни ҳам тақиқлади.

2 март 2022, 17:15

Қозоғистон президентининг Олмаотадаги қароргоҳи бузилади

Қозоғистондаги январь воқеалари вақтида намойишчилар томонидан вайрон қилинган ва ёқиб юборилган Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Олмаота шаҳридаги қароргоҳи бузилади. Президент матбуот котиби Берик Уали унинг ўрнида шаҳар аҳолиси учун сайилгоҳ барпо этилишини маълум қилди.

2 март 2022, 15:39

БМТ Украина аҳолиси ва ушбу мамлакат қочқинларига гуманитар ёрдам учун $1,7 млрд сўради

БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги жанговар ҳаракатлардан жабр кўрган ва уй-жойини тарк этган 6 миллиондан ортиқ одамнинг гуманитар эҳтиёжлари учун келаси уч ой ичида 1,1 млрд доллар керак бўлади. «Аммо энг самарали инсонпарварлик ёрдами қуролларнинг овозини ўчиришдир», деди бош котиб Антонио Гутерриш. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки Украинага ёрдам пакетларини тайёрлаётганларини билдирди.

2 март 2022, 12:23

АҚШ ҳаво ҳудудини Россия самолётлари учун ёпади

АҚШ президенти Жо Байден Россия самолётлари учун Америка осмони ёпилишини эълон қилди. Бундан ташқари, АҚШ Адлия вазирлиги «Россия олигархларининг жиноятларини тергов қилиш» учун махсус гуруҳ тузади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар раҳбари америкалик ҳарбийлар Украинадаги рус қўшинлари билан қарама-қаршиликда қатнашмаганини ва қатнашмаслигини ҳам таъкидлади.

2 март 2022, 11:02

Россиядан 10 минг доллардан ортиқ маблағни олиб чиқиш тақиқланди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдан қиймати 10 минг доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишни тақиқловчи фармонни имзолади.

1 март 2022, 17:11

Зеленский Россияни террорчи-давлат деб атади

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видео мурожаати давомида Харьковга амалга оширилган ракета зарбаси ҳақида гапирди. У ушбу ҳолатни «ниқобланмаган террор» деб баҳолаб, Россиянинг ўзини — террорчи-давлат деб атади.

1 март 2022, 14:07

Россия санкцияларга қарши курашиш учун махсус чораларни жорий қилди

Россия президенти Владимир Путин санкцияларга қарши курашиш бўйича махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, резидентлар эндиликда хорижда очилган ҳисоб рақамларига хорижий валютани киритиш, шунингдек, хорижий электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳисобварақ очмасдан маблағ ўтказиш имконига эга эмаслар.

1 март 2022, 14:04

Харьковда Озодлик майдони ва администрация биноси ўққа тутилди

Харьков шаҳри маркази — Озодлик майдони, вилоят администрацияси биноси, опера театри, филармония ва турар-жой массивининг бир қисми ракета зарбасига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши жабрланган.

1 март 2022, 12:50

Россия 37 та давлат самолётлари учун ўз осмонини ёпди

Россия ҳаво ҳудудларида РФ ҳаво кемалари парвозларини чеклаган 37 та давлат самолётлари учун ўз осмонини ёпди.

1 март 2022, 11:58

«Тинчликдан бошқа йўл йўқ». Қозоғистон президенти Украинадаги ҳолат ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Украинадаги воқеаларга муносабат билдириб, Россия ва Украина музокаралар столида ўзаро тил топишиб олиши кераклигини айтди. «Биз ҳар иккила давлатни ҳам музокаралар столида тил топишишга чақирамиз. Хайрли жанжалдан кўра заиф тинчлик яхшироқ», — деди у.

1 март 2022, 10:17

Украина ва Россия музокаралари биринчи раунди. Натижалар

Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар давомида томонлар «қатор устувор мавзуларни аниқлаб олдилар, улар бўйича муайян қарорлар аниқлаб олинди», деди Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк. У музокараларни «оғир» деб атади, аммо «улар қандайдир мажбурий ультиматумларсиз ўтганини» таъкидлади. Россия делегацияси аъзоси Леонид Слуцкий эса «музокараларнинг асосий натижаси, ушбу музокаралар бўлиб ўтганида ва томонлар бир-бирини эшита олганида», деди.

1 март 2022, 07:39

Алишер Усмонов Европа Иттифоқи санкцияларига учради

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияларига алоқадор дея ҳисоблаган россиялик миллиардер Алишер Усмонов, бошқа энг бой россияликлар ва Россия компаниялари раҳбарларига санкциялар киритди.

28 феврал 2022, 22:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолагани, Украина ва Россия музокаралари бошлангани, дунёдаги энг йирик самолёт Россия ҳарбийлари томонидан йўқ қилингани, Австралияда сув тошқинлари оқибатида саккиз кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 феврал 2022, 21:55

Владимир Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун аризани имзолади. «Бунинг ҳақиқат эканига ишончим комил», — деди у.

28 феврал 2022, 19:51

Қайси давлатлар Россия учун ўз ҳаво ҳудудларини ёпди?

Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида турли давлатлар ўз ҳаво ҳудудини Россия фуқаро авиацияси учун ёпишни бошлади. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқининг барча 27 та аъзо-давлати рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Шунингдек, Канада Европа ҳудудидан ташқарида жойлашган давлатлар орасида парвозларни чеклаган илк мамлакат бўлди.

28 феврал 2022, 17:40

Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди

Украинанинг аҳоли сони бўйича иккинчи йирик шаҳри Харьков «Град» залп билан ўт очиш тизимларидан ўққа тутилди. Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Геращенко ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жабрланганлар борлиги ҳақида баёнот берган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг