Жаҳон

17 август 2021, 14:17

Толиблар афғонларни ишларига қайтишга чақирди

«Толибон» ҳукумат амалдорларига умумий амнистия эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди. TOLOnews телеканали аёл телебошловчи ва мухбирлар иштирокидаги кўрсатувларни узатишда давом этмоқда.

17 август 2021, 02:24

Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришди — Жо Байден

АҚШ президенти Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиб кетаётганидан афсусда эмаслигини айтиб, Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришганини маълум қилди. «Бизнинг Афғонистондаги ягона ҳаётий ва муҳим манфаатимиз АҚШга нисбатан террорчилик ҳужумларининг олдини олиш бўлган ва шундай бўлиб қолади», — деди у.

17 август 2021, 01:10 1

Афғонистонлик маршал Дўстум Ўзбекистонда — ОАВ

Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

16 август 2021, 20:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Малайзия бош вазирининг истеъфоси, Россиядаги ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 август 2021, 16:02

Юзлаб одамлар Афғонистондан сўнгги самолётларга чиқишга уринишди. Бир неча киши вафот этди (видео)

Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.

16 август 2021, 13:09

БМТ муҳтож бўлган барча афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, гуманитар ёрдам етказиб бериш имкониятини таъминлаш учун томонларни «максимал даражада босиқ бўлишга» чақирди. Шунингдек, бош котиб аёллар ва қизларнинг келажагидан хавотирда эканлиги таъкидлади. Душанба куни Афғонистондаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади.

16 август 2021, 12:13

«Толибон» мамлакатда «уруш якунланганини» эълон қилди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Al-Jazeera телеканали эфирида «Афғонистонда уруш тугуганлиги» ҳақида эълон қилди. Шунингдек, улар «ҳаракат ҳар бир қадамини масъулият билан босишини ва барча томонлар билан тинч муносабатларни сақлаш ниятида» эканлигини таъкидлашмоқда. Толиблар бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.

16 август 2021, 11:28

60 дан ортиқ мамлакатлар Афғонистонни тарк этмоқчи бўлганларга имкон беришга чақирди

60 дан ортиқ мамлакатлар қўшма баёнот билан чиқиб, чет элликлар ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғон фуқароларини хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирди.

16 август 2021, 10:37 1

Толибларнинг Афғонистондаги «камбэки»: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун оқибатлар

Якшанба куни «Толибон» Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганлигини эълон қилди. Халқаро муносабатлар соҳаси бўйича мутахассис Юрий Саруханян Афғонистонда ҳокимият ўзгариши Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади.

16 август 2021, 00:47

Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этди. Толиблар мамлакатда Ислом амирлигини тузмоқчи

Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.

15 август 2021, 18:12

Толиблар Кобулга кирди. Афғонистон президентининг истеъфоси кутилмоқда

«Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулга кирди. ОАВ Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабар қилмоқда. Афғонистон ТИВ раҳбари ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини маълум қилди.

15 август 2021, 08:38

Гаитидаги зилзилада 300 дан зиёд киши ҳалок бўлди

Гаити қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, 300 дан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди, юзлаб инсонлар жароҳатланган ва бедарак йўқолган.

15 август 2021, 00:20

«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини эгаллади

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Балх вилоятининг маъмурий маркази — Мозори-Шариф шаҳрини эгаллаганлигини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, афғон ҳукумати қўшинларининг бир қисми Ўзбекистон билан чегара томонга қочган.

14 август 2021, 14:57

2021 йилнинг июли дунёда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2021 йилнинг июли 142 йиллик глобал метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди.

13 август 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

13 август 2021, 17:07

Google, Alibaba, Quadriga — машҳур бойлар нима учун ғойиб бўлади?

Йирик компаниялар, корпорациялар асосчилари ва умуман катта миқдордаги пулларга эгалик қиладиган шахслар одамларнинг эътиборида бўлиши табиий ҳол. Шунингдек, дунё миллионер ва миллиардерлари орасида омма эътиборидан четга чиқиш ва бутунлай йўқолиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Google, Alibaba, Africrypt ва Quadriga асосчиларининг ғойиб бўлиши ва бунинг тахминий сабаблари ҳақида.

13 август 2021, 13:09

«Толибон» Қандаҳор ва Ҳиротни эгаллади

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.

12 август 2021, 22:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Италияда 528 та ўрмон ёнғини қайд этилгани, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги канцерогенлар меъёрини ўзгартираётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

11 август 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германияда темир йўлларидаги иш ташлаш туфайли қатновларнинг 75 фоизи бекор қилингани, Жазоирда ўрмон ёнғинлари оқибатида 40 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 август 2021, 20:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

БМТнинг афғон томонларини ўт очишни тўхтатишга чақираётгани, AҚШнинг 11 сентябрь воқеаларига оид бир қатор махфий ҳужжатлар ошкор қилиниши мумкинлиги, Эроннинг Буюк Британияни судга беришни режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг