Жаҳон

23 август 2021, 23:05

«„Толибон“ билан конфронтация оғир оқибатларга олиб келиши мумкин» — КХШТ бош котиби

КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби.

23 август 2021, 21:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этаётгани, Рим папасининг тахтдан воз кечиши мумкинлиги, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 август 2021, 16:44

«Толибон» Панжшер провинциясини қамал қилди

«Толибон» назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинцияси ҳаракат вакиллари томонидан қамал қилинди. Провинциянинг қаршилик вакиллари толиблар билан тўқнаш келишга тайёр эканликларини маълум қилиб, жиддий музокараларга чақиришди.

20 август 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга расман рухсат берилгани, Туркияда янги карантин чекловларининг жорий этилгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 август 2021, 12:52

АҚШ Афғонистондаги урушга 2,26 трлн доллар сарфлаган ва бу ҳали ҳаммаси эмас

Браун университети АҚШнинг Афғонистондаги урушга сарфлаган харажатларини 2,26 трлн долларга баҳолади. Бу урушнинг ҳар бир куни учун ўртача 300 миллион доллар дегани. АҚШ ушбу урушдаги харажатларнинг асосий қисмини қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган. 2050 йилга бориб ушбу қарзлар фоизлари қиймати 6,5 трлн долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистондаги уруш давомида 174 минг нафар атрофида қурбонлар бўлгани маълум қилинди.

19 август 2021, 21:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШнинг Хитой авиакомпанияларига нисбатан чекловлар жорий қилгани, Жанубий Корея ташкилотларининг КХДРга 535 минг тонна гуруч жўнатаётгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

19 август 2021, 17:32

Дала командири, ўқитувчи ва судья — «Толибон» ҳаракатининг раҳбарлари ким?

Афғонистонда назоратни қўлга киритган «Толибон» ҳаракати ўз бошқарув шакли ва турини яқин орада эълон қилиш арафасида. 20 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат ҳокимияти тепасига келган ҳаракатни бошқараётган етакчилар ким ва улар ҳақида нималар маълум? Бу ҳақда «Газета.uz» мақоласида.

19 август 2021, 11:22

Ашраф Ғани тез орада Афғонистонга қайтишга ваъда берди

Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.

18 август 2021, 21:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Facebook’нинг коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлари бўлган 18 млнта постни ўчириб ташлагани, Москвада кучли ёмғирлар туфайли 70 та рейснинг бекор қилингани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 август 2021, 20:17

Ашраф Ғани оиласи билан БААда

Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида, дея хабар қилди мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

18 август 2021, 18:00

«Аёл сифатида, ўзимни эркаклар бошлаган сиёсий урушнинг қурбонидек ҳис қиляпман» — Кобулдаги афғон аёли

«Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаганидан сўнг, аҳоли орасида жуда катта ваҳима бошланган. Мамлакат фуқароларидан бири, Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли университет талабаси, болаларга инглиз тилидан дарс бериб келган қиз, «афғон аёлларининг қўзидаги қўрқув» ва эндиликда уларнинг ҳаёти қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

18 август 2021, 13:56

«Биз тинч яшамоқчимиз». «Толибон»нинг биринчи матбуот анжумани

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг биринчи матбуот анжуманини ўтказди. Ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид толиблар тинчликда яшашни исташини ва мамлакат ҳудудини бошқа давлатларга ҳужум учун ишлатишга йўл қўймасликларини таъкидлади. «Толибон» ҳаракатининг энг муҳим баёнотлари ва ваъдалари.

18 август 2021, 11:34

Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1900 дан ошди

Гаитида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1941 нафарга етди, 9000 дан ортиқ киши жароҳатланган.

17 август 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Францияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг эвакуация қилинаётгани, Гаитидаги зилзила қурбонлари сонининг 1,4 минг нафардан ошгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 август 2021, 16:51

Америка самолёти бир рейсда 640га яқин афғонистонликни эвакуация қилди

Якшанба куни кечқурун Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин афғонларни эвакуация қилди. Барча қочқинлар самолёт полига жойлаштирилган ҳамда улар соғ-саломат Қатардаги авиабазага етиб боришган.

17 август 2021, 14:17

Толиблар афғонларни ишларига қайтишга чақирди

«Толибон» ҳукумат амалдорларига умумий амнистия эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди. TOLOnews телеканали аёл телебошловчи ва мухбирлар иштирокидаги кўрсатувларни узатишда давом этмоқда.

17 август 2021, 02:24

Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришди — Жо Байден

АҚШ президенти Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиб кетаётганидан афсусда эмаслигини айтиб, Америка Афғонистонда ўз мақсадига эришганини маълум қилди. «Бизнинг Афғонистондаги ягона ҳаётий ва муҳим манфаатимиз АҚШга нисбатан террорчилик ҳужумларининг олдини олиш бўлган ва шундай бўлиб қолади», — деди у.

17 август 2021, 01:10 1

Афғонистонлик маршал Дўстум Ўзбекистонда — ОАВ

Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

16 август 2021, 20:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Малайзия бош вазирининг истеъфоси, Россиядаги ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 август 2021, 16:02

Юзлаб одамлар Афғонистондан сўнгги самолётларга чиқишга уринишди. Бир неча киши вафот этди (видео)

Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ХАБАРЛАР


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг