Жаҳон

22 декабр 2020, 11:33

Коронавируснинг янги штамми туфайли Исроилга чет элликларнинг кириши тўхтатилди

Британия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тарқалаётган коронавируснинг янги штамми туфайли Исроил чет элликларнинг мамлакатга киришини тўхтатиб қўйди.

22 декабр 2020, 10:34

21 декабрдан қатор давлатларга авиарейслар тўхтатилди

21 декабрдан 10 январга қадар Ўзбекистон Европанинг 6 та ҳамда Австралия ва ЖАР билан авиарейсларни тўхтатмоқда. Бунга ушбу давлатларда янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви сабаб бўлган.

22 декабр 2020, 09:29

Жо Байден COVID-19га қарши эмланди

Жо Байден рафиқаси билан коронавирусга қарши эмланди. Вакцинация жарёни жонли эфирда намойиш этилди.

21 декабр 2020, 17:38

«Сеними, шошмай тур» мультфилми муаллифларидан бири Александр Курляндский вафот этди

«Сеними, шошмай тур» ва «Дайди тўтининг қайтиши» мультфилмлари муаллифларидан бири, ёзувчи ва драматург Александр Курляндский вафот этди.

21 декабр 2020, 17:01

Қозоғистонда «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш 2021 йил февралда бошланади

Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакат бўйлаб оммавий вакцинация жараёнлари 2021 йилнинг февралидан бошланиши белгиланди.

21 декабр 2020, 16:20

Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми туфайли чегараларини ёпди

Коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли Саудия Арабистони барча транспорт қатновларини ёпиб қўйди. Европа ва вирус қайд этилган мамлакатлардан келганларга 2 ҳафтага ўз-ўзини яккалаш мажбурий этиб белгинланди.

21 декабр 2020, 14:44

Қозоғистон коронавирус тарқалишига қарши чекловларни кучайтирмоқда

Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирус тарқалишига қарши чекловлар кучайтирилмоқда. Барча оммавий тадбирлар тақиқланиб, улгуржи бозорда COVID-19'га қарши дори воситаларини ўртача 24% га арзонлаштириш буюрилди

21 декабр 2020, 10:48

4 та мамлакатда коронавируснинг янги штамми қайд этилди

Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланди. Ушбу вирус ўзининг тез тарқалишига қарамай, ўлимга олиб келиши ёки вакциналарга турлича таъсир қилишига ҳозирча ҳеч қандай асос йўқлиги айтилмоқда. Бир қатор мамлакатлар Британия билан авиақатновларни тўхтатди.

18 декабр 2020, 20:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқарувчиларининг ножўя таъсирлар учун жавобгарликдан озод қилиниши, Швеция қиролининг карантинсиз коронавирусга қарши курашишда муваффақиятсизликка учраганини тан олгани, Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19га қарши антитаначаларнинг топилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 декабр 2020, 15:02

Франция президенти коронавирус билан касалланди

Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирус билан касалланди. У 7 кунга изоляция қилинади ва масофадан туриб фаолиятини давом эттиради.

17 декабр 2020, 13:46

Дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ортиқ — БМТ

БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ошган. Маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи Сурия ва Венесуэладан.

17 декабр 2020, 11:41

Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати Ойдан Ерга муваффақиятли тарзда қайтди

Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун 24 ноябрда космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди.

16 декабр 2020, 23:42

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди

16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.

16 декабр 2020, 19:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония бош вазирининг саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўрагани, Париж мериясининг аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилгани, Европа комиссиясининг «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 декабр 2020, 15:32

Дания карантин чекловларини кучайтирмоқда

Дания коронавирус инфекциясининг тарқалаётгани сабабли карантин чораларини кучайтирмоқда. Катта синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади. Овқатланиш марказлари ва маданият муассалари ёпилади.

16 декабр 2020, 12:55

Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланиб, шулардан 29,1 мингтасини Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.

16 декабр 2020, 11:53

Россияда COVID-19 га қарши эмлаш бошланди

Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Яқин 3 ой давомида препаратни регионларга етказиш режалаштирилган.

15 декабр 2020, 22:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Google ходимларининг 2021 йил сентябрь ойигача уйдан туриб ишлаши, AҚШнинг Туркия мудофаа саноати идорасига қарши санкциялар жорий қилгани, японияликларнинг 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага қарши чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 декабр 2020, 14:36

Лондонда COVID-19 сабаб юқори даражадаги карантин эълон қилинади

Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.

15 декабр 2020, 13:18

Алексей Навальнийнинг заҳарланишида 8 киши иштирок этгани айтилмоқда

CNN, The Insider va Bellincat нашрлари томонидан биргаликда ўтказилган ўрганишларга кўра, Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасдда Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) қўли бор эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, бунда 8 кишининг қўли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг