Жаҳон

Борис Жонсон карантин қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлади
13 апрель 2022, 14:12

Борис Жонсон карантин қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2020 йилда карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. У мамлакат тарихида қоидабузарлик учун жазоланган биринчи бош вазирга айланди. Шунингдек, бош вазирнинг рафиқаси ва ғазначилик канцлери ҳам ушбу иш юзасидан жарима тўлаган.

Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди
13 апрель 2022, 13:49

Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

12 апрель куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида чегарачилар ўртасида отишма содир бўлди. Тожикистон томони бир киши, қирғизистонлик икки нафар ярадор ҳақида хабар берди. Кечаси томонлар келишув бўйича келишиб олишган, ҳозирда вазият барқарор.

Украинада Путинга яқин деб ҳисобланган олигарх Виктор Медведчук қўлга олинди
13 апрель 2022, 13:33

Украинада Путинга яқин деб ҳисобланган олигарх Виктор Медведчук қўлга олинди

Украина ҳавфсизлик хизмати Путинга яқин деб ҳисобланган олигарх, Россияпараст «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партияси раҳбари Виктор Медвечукни қўлга олди. У мамлакатдан чиқиб кетишга уринган вақтда ушланган. Владимир Зеленский Россияга уни украин асирларига алмаштиришни таклиф қилди.

Нью-Йорк метросида отишма юз берди, энг камида 13 киши яраланди
12 апрель 2022, 20:18

Нью-Йорк метросида отишма юз берди, энг камида 13 киши яраланди

Нью-Йорк метросида номаълум шахс томонидан содир этилган отишма оқибатида энг камида 13 киши яраланди. Ҳозирда у полиция томонидан қидирилмоқда.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин
12 апрель 2022, 16:53

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси корхонаси «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Афғонистонда операцион шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда бошқарувни ҳукумат хизматлари анча арзон бўлишини кутаётган маҳаллий компанияларга топшириш режалаштирилмоқда.

Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири этиб сайланди
11 апрель 2022, 22:20

Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири этиб сайланди

Покистон парламенти Шаҳбоз Шарифни мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлади. У ишончсизлик вотуми эълон қилиниб, лавозимидан четлатилган Имрон Хон ўрнини эгаллади.

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этади
11 апрель 2022, 13:40

Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этади

Қозоғистон ички бозорда тақчиллик юзага келмаслиги учун 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспортига чекловлар жорий этмоқда.

Францияда президентлик сайлови: Макрон ва Ле Пен иккинчи турга ўтди
11 апрель 2022, 10:48

Францияда президентлик сайлови: Макрон ва Ле Пен иккинчи турга ўтди

Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи турида амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон 27,4 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни эса 23,41 фоиз овоз тўплаган ўта ўнгчи «Миллий бирлик» партиясидан номзод Марин Ле Пен эгаллади.

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради
11 апрель 2022, 09:24

Зирҳли транспорт воситалари, кема ва зенит ракеталари: Британия Украинага ёрдам беради

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.

Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан лавозимидан четлаштирди
10 апрель 2022, 17:58

Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан лавозимидан четлаштирди

Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.

Crew Dragon космик кемаси тўрт нафар сайёҳни ХКСга етказди
10 апрель 2022, 10:18

Crew Dragon космик кемаси тўрт нафар сайёҳни ХКСга етказди

SpaceX компаниясининг космик кемаси тўрт нафар сайёҳдан иборат тўлиқ тижорат рейсини ХКСга етказди. Улар Ер орбитасида тахминан 10 кун бўлишади.

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди
9 апрель 2022, 11:21

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди

Украинадаги уруш оқибатлари туфайли март ойида жаҳон бозорида буғдой, маккажўхори ва ўсимлик ёғи нархлари рекорд даражага кўтарилди, дея маълум қилди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти. Шунингдек, шакар, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари индексида сезиларли ўсиш кузатилган. Ташкилот 2022 йилда глобал миқёсда дон маҳсулотлари етиштириш ва истеъмол бўйича прогнозларини тақдим этди.

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини тайёрлашга келишиб олди
8 апрель 2022, 18:33

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини тайёрлашга келишиб олди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Брюсселдаги учрашувида икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди
8 апрель 2022, 16:18

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

2021 йилда 735,4 мингдан зиёд хорижлик Россия фуқаролигини қўлга киритди. Ушбу кўрсаткич камида 2000 йилдан буён рекорд натижа ҳисобланади. Ўтган йили Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони эса 2020 йилга нисбатан 8,8 минг кишига кўпайиб, 31,9 минг нафарни ташкил этди.

Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди
8 апрель 2022, 14:45

Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Краматорск темир йўл вокзалига тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинишини кутаётган вақтда ракета ҳужуми уюштирилди. 30 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам яраланди. ДХР зарбани Украина хавфсизлик кучлари амалга оширганини айтмоқда.

Ўзбекистон қаерда жойлашган? — Украинада уруш бошланганидан сўнг Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчиларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши қандай ўзгарди
8 апрель 2022, 12:01

Ўзбекистон қаерда жойлашган? — Украинада уруш бошланганидан сўнг Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчиларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши қандай ўзгарди

24 февраль куни Россиянинг Украина ҳудудида ҳарбий операция бошлаши ортидан Россия ва Беларусь интернет фойдаланувчилари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш кескин ортиб кетди. Google`да 1000 рубль ўзбек сўмида қанча бўлиши, Москвадан Ўзбекистонгача бўлган билетлар, Ўзбекистонга кириш қоидалари ва бошқа сўровлар кескин ортган.

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди
7 апрель 2022, 10:29

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди

6 апрель куни АҚШ, Буюк Британия ҳамда «Катта еттилик» мамлакатлари Россияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, «Сбербанк» ва Альфа-банк активлари музлатилади, Россияга инвестиция киритиш тақиқланади. Бундан ташқари, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Дмитрий Медведев, Владимир Путиннинг қизлари, Сергей Лавровнинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам санкцияга тушган. Батафсил «Газета.uz» материалида.

ЎзМУ «Математика» фани бўйича дунёнинг Топ-500 та университети рейтингига кирди
7 апрель 2022, 09:50

ЎзМУ «Математика» фани бўйича дунёнинг Топ-500 та университети рейтингига кирди

Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги 2022 йил учун «Фан бўйича рейтинги» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Математика» фани соҳасида эришган натижалари билан Ўзбекистон миллий университети дунёнинг кучли 500 та университети қаторидан жой олди. Шунингдек, турли йўналишлар бўйича дунёнинг Топ-5 та университети эълон қилинди.

Владимир Жириновский вафот этди
6 апрель 2022, 15:57

Владимир Жириновский вафот этди

Россиялик таниқли сиёсатчи, Россия Либерал-демократик партиясининг доимий раҳбари Владимир Жириновский вафот этди.

Антарктидада рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди
6 апрель 2022, 11:44

Антарктидада рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди

Метеорологлар март ойида Антарктидада рекорд даражадаги юқори ҳароратни (ўртача ойлик даражадан 40 даража юқори) ва қитъага хос бўлмаган ёмғирларни қайд этишди. Антарктидадан катталиги Рим ёки Нью-Йоркка тенг муз бўлаги ажралиб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг