Жаҳон

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш режаси тузилмоқда
24 февраль 2022, 12:39

Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш режаси тузилмоқда

Украинадаги вазият кескинлашганини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни эвакуация қилиш режаси ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлганлар рўйхатини тузиб чиқмоқда.

Украина ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари тўлиқ бостирилди — РФ Мудофаа вазирлиги
24 февраль 2022, 11:36

Украина ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари тўлиқ бостирилди — РФ Мудофаа вазирлиги

Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари авиабазалари ҳарбий инфратузилмалари тўлиқ ишдан чиқарилганини, Украина чегара қўшинлари ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаётганлиги ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари генштаби эса «агрессорнинг бешта самолёти ва вертолёти» уриб туширилганлигини маълум қилмоқда.

Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинди
24 февраль 2022, 11:31

Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга овоз берди. Айни пайтда Киев ва бошқа шаҳарларда бомбапаноҳлар очилган. Украинадаги вазият.

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди
24 февраль 2022, 11:04

Россия жанубидаги 12 та аэропорт вақтинча ёпилди

Украина атрофидаги вазият кескинлашгани муносабати билан Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти 2 мартга қадар тўхтатилди. РФ Украина билан чегара ҳудудларининг ҳаво кенгликлари фуқаро авиацияси учун ёпилганини эълон қилди.

НАТО Украинадаги вазият жиддийлашуви фонида шошилинч йиғилиш чақирмоқда
24 февраль 2022, 10:33

НАТО Украинадаги вазият жиддийлашуви фонида шошилинч йиғилиш чақирмоқда

НАТОга аъзо давлатлар вакиллар пайшанба куни эрталаб Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви туфайли шошилинч йиғилиш чақириш қарорини қабул қилди. Сал аввал НАТО раҳбари Йенс Столтенберг РФнинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаши ҳақида баёнот билан чиққан эди.

БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради
24 февраль 2022, 10:21 1

БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради

24 февралга ўтар кечаси БМТ хавфсизлик кенгаши Украина атрофидаги можароларга бағишланган йиғилишни чақирди. БМТ бош котиби ўз чиқишида Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришни тўхтатишни, «тинчликка имкон беришини» сўраган ва тинчлик ўрнатишга чақирган.

Россия Украинага бостириб киришни бошлади
24 февраль 2022, 09:17

Россия Украинага бостириб киришни бошлади

Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди, бироқ Украинанинг Киев, Харьков ва бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар бошланди. Бу Россия томони Украинага бостириб киришни бошлаганига ишора қилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский уруш бошланишидан олдин россияликларга мурожаат қилиб, яна бир маротаба тинчликка чорлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 февраль 2022, 22:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада содир бўлган охирги янгиликлар, Путин ва Эрдоған Украина шарқидаги можарони муҳокама қилгани, Шимолий Корея АҚШни Японияни Россияга қарши кампанияга жалб қилишда айблаётгани, 24 февраль куни Брюсселда Украина бўйича Европа Иттифоқининг фавқулодда саммити бўлиб ўтиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев
23 февраль 2022, 17:24

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ Афғонистон ҳокимиятини тан олиш бўйича биргаликда қарор қилади — Исматулла Иргашев

Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи Афғонистон муаммосига, хусусан, мамлакатнинг муваққат ҳукуматини тан олиш бўйича умумий ёндашув бўлишига келишиб олди, деди Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев. Аммо ҳозирча бу борада ҳеч қандай қарор йўқ.

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби
23 февраль 2022, 14:08

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби

«Бир давлат қўшинлари бошқа давлат ҳудудига унинг розилигисиз кирса, уларни тинчликпарварлар деб ҳисоблаб бўлмайди», — деди БМТ бош котиби Украина шарқидаги воқеалар ҳақида. У Россия томонидан кўрилаётган бир томонлама чораларни БМТ Низоми тамойилларига зид деб атади.

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди
23 февраль 2022, 11:34

Россия ДХР ва ЛХРни тан олганига Ғарб қандай жавоб қайтарди

АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишига жавобан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Қандай чекловлар киритилиши режалаштирилган ёки киритилгани ҳақида «Газета.uz» нинг қисқача таҳлилида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 февраль 2022, 23:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг бунга муносабати ҳамда ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши ортидан Россияга қарши қўлланилаётган санкциялар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистондаги митинглар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
22 февраль 2022, 17:57

Қозоғистондаги митинглар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Қозоғистонда рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинганларнинг 18 нафарини хориж фуқаролари, шу жумладан 14 нафарини ўзбекистонлик ташкил этмоқда, деб хабар берди Қозоғистон омбудсмани.

Қозоғистон Украинадаги вазият оқибатларига қарши таъсир чораларини кўриш режасини ишлаб чиқмоқда
22 февраль 2022, 16:33

Қозоғистон Украинадаги вазият оқибатларига қарши таъсир чораларини кўриш режасини ишлаб чиқмоқда

Қозоғистон президенти «ҳарбий-сиёсий ва санкция қарама-қаршилиги натижасида халқаро вазиятнинг муқаррар ёмонлашувининг салбий оқибатлари»га тезкорлик билан таъсир чораларини кўриш учун инқирозга қарши режани ишлаб чиқишни топширди.

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»
22 февраль 2022, 16:33

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»

Россия президенти Владимир Путиннинг ўзини ўзи республика деб эълон қилган ДХР ва ЛХРларни тан олиш ҳақидаги фармони ортидан жаҳон бозорлари «қулади». Москва биржаси 2008 йилнинг ноябридан бери энг шиддатли пастлашни бошдан кечирди.

«Биз ўзимизнинг заминимиздамиз. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз» — Владимир Зеленский
22 февраль 2022, 10:26

«Биз ўзимизнинг заминимиздамиз. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз» — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишини, бироқ Украина провокацияларга берилмаслигини айтди. «Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бу бошқа давлат. Бошқа армия», — деб баёнот берди у.

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг муносабати
22 февраль 2022, 08:11

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди. Жаҳон ҳамжамиятининг муносабати

Россия президенти Владимир Путин Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Зеленский шу кеча қилган видеомурожаатида «Россиянинг хатти-ҳаракатларидан қатъи назар» халқаро миқёсда тан олинган Украина чегаралари «шундайлигича қолишини» қайд этди. Жаҳон ҳамжамияти Россияга қарши санкциялар қўллаш масаласини кун тартибига қўйди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 февраль 2022, 23:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жо Байденинг Россия Украинага ҳужум қилмаса, Путин билан учрашишга рози бўлгани, Японияда мамлакатдаги илк водород поезди синовдан ўтказилгани, Озарбайжон Арманистоннинг собиқ президентлари Кочарян ва Саргсянга қидирув эълон қилгани, ДХР ва ЛХР Россиядан республикаларнинг мустақиллигини тан олишини сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди
20 февраль 2022, 20:11

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 24-Олимпиада ўйинлари якунланганини тантанали эълон қилди. Бу йилги ўйинларда умумжамоа ҳисобида 37 та медаль билан Норвегия етакчи бўлди. Жамоавий натижаларга кўра, 2-ўринни Германия ва 3-ўринни Хитой Халқ Республикаси эгаллади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 февраль 2022, 22:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

ДХР ҳукуматининг аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилиш бошланганини эълон қилгани, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг бадавлат муҳожирлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатгани, Канадада полиция намойишчиларни ҳибсга олишни бошлагани, Биткоин нархининг 40 минг доллардан пастлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг