Тошкентда SOLA бренди остида ягона шаҳар Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. 1200 нуқтадан интернетдан бепул ва пулли асосда фойдаланиш мумкин.
Telia Ucell компаниясидаги улушини Давлат рақобат қўмитасига 215 млн долларга сотди.
Фарҳод Ибрагимов Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион маркази директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Нодир Деҳқонов тайинланди.
«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.
«Яндекс» хизмати Ўзбекистонда тез орада қаерда ёғингарчиликлар ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари кузатилишини кўрсатиб турувчи ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди.
ХТВ IT-Nation лойиҳасини амалга ошириш ҳамда информатика ўқув дастурларини замон талабларига мослик бўйича қайта кўриб чиқишни бошлади.
Ўзбекистон Франция президенти Эмманюэл Макроннинг кибермаконда ишонч ва хавфсизлик бўйича Париж чақириғини қўллаб-қувватлади.
Космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисидаги фармон лойиҳаси эълон қилинди. «Ўзбеккосмос» космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги соҳани назорат қилиши кутилмоқда.
Facebook, VK ва YouTube`га киришдаги узилишларга Ўзбекистонда интернетни тезлаштириш учун янги ускуналар ўрнатилаётгани сабаб бўлиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев интернетга уланиш тезлигини ошириш ва «Ўзбектелеком» обрўсини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Apple янги iPhone Xs, IPhone Xs Max ва IPhone Xr смартфонлари ва Watch соатларининг янги авлодини намойиш қилди.
«Ўзбектелеком» куннинг биринчи ярмида айрим интернет манбаларига киришдаги муаммоларга сабаб бўлган аварияни бартараф этди.
«Ўзбектелеком» ва Қирғизистоннинг «ЭлКат» провайдери муқобил интернет йўналишини очувчи телекоммуникация туташ чегарасини фойдаланишга топширди.
Россиянинг «Яндекс» компанияси UZ доменида янгиликлар агрегаторини ишга туширди.
АКТ вазирлиги очиқ Wi-Fi тармоқларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш жорий этилаётганига изоҳ берди.
12 октябрдан Wi-Fi хизмати фойдаланувчиларнинг шахси идентификацияланганда ҳамда фойдаланилган веб-ресурслар ҳисобини юритган ҳолда тақдим этилади.
Ўзбекистон жамоаси илк марта қизлар учун Technovation Challenge 2018 халқаро технологик танлови финалига чиқди.
Ҳар йили ОТМларга 600 мингдан зиёд ёшлар кира олмайди. Mirzo Ulugbek Innovation Center мана шу мақсадли аудитория билан ишлашни мўлжалламоқда, деди марказ директори Фарҳод Ибрагимов.
Ўзбекистон ва Россия АКТ вазирликлари вакиллари ҳамкорликдаги телеканални очиш истиқболларини муҳокама қилди.
Сунъий йўлдошлари учириш ва бошқариш, космик технологиялардан фойдаланган ҳолда тезкор интернетга уланиш — Ўзбекистон ва Thales International ҳамкорлик режаларида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг