Технологиялар

24 апрель 2020, 15:56

Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлиши эълон қилинди

Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.

24 апрель 2020, 14:11

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин

Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.

22 апрель 2020, 14:46

Павел Дуров: Биз цивилизация ўзгаришига гувоҳ бўлишимиз мумкин

Телеграм коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида 17 та мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорликда расмий каналларни тасдиқлади. Компания асосчиси Павел Дуровнинг фикрига кўра, технология инсониятга қанчалик фойдали эканлигини исботлаш даври келди. Мессенжер ахборот таъминотидан ташқари, таълим муаммоларини ҳал этишга ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишини айтди.

5 апрель 2020, 15:47 1

Ўзбекистонда сунъий нафас олиш ускуналари ишлаб чиқарилади

Словакиянинг Chirana компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сентябрга қадар Бектемир туманида завод ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

4 апрель 2020, 21:29

Zoom платформасидаги минглаб видеолар интернет тармоқларига чиқиб кетди

Zoom платформасида сақланган минглаб видеолар Youtube ва Vimeo платформаларига чиқиб кетди. Улар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий рақамлари ва маълумотлари, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган видеолар ҳам бор. Компания охирги ойда кунига 200 млн киши платформадан фойдаланаётганлигини маълум қилган эди.

24 январ 2020, 21:34

Навоий бепул Wi-Fi билан қопланади

Навоий республикадаги илк бепул Wi-Fi тизими билан қопланадиган шаҳарга айланади. Лойиҳа аллақачон ишга туширилган.

14 январ 2020, 16:40

ЯИДХПнинг мобил иловаси ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан йўллардаги жарималар, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоблари, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича маълумот олиш мумкин.

13 январ 2020, 17:42

АКТ вазирлигида япониялик эксперт иш бошлади

Япониялик эксперт Эцуаки Ёшида АКТ вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.

21 ноябр 2019, 16:31

Бош вазир One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди

Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.

25 октябр 2019, 18:00

Интернетдаги миллий контент ривожлантирилади

2022 йилгача интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ОТМларнинг таълимий онлайн-манбалари, рефератлар ва илмий ишлар банкини яратиш орқали кўчирмакашликка қарши курашиш кабиларни ўз ичига олади.

19 сентябрь 2019, 13:34

«Яндекс» Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кўрсата бошлади

«Яндекс.Хариталар» Тошкентда реал вақт режимида автобуслар ҳаракатини кўрсатишни бошлади.

12 июн 2019, 12:27

«RoboCUP» телевизион мусобақаси ғолиблари Хитой оромгоҳига йўлланма олди

Ёш робототехниклар ўртасида ўтказилган RoboCUP телевизион мусобақаси ғолиблари Хитойнинг Аsian Science Camp оромгоҳига йўлланмани қўлга киритди.

23 май 2019, 13:31

Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари эълон қилинди

Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича молиялаштиришга тавсия этилган 15 та илмий лойиҳага 7,4 млрд сўмга яқин маблағ ажратилади.

16 апрель 2019, 14:14

Ядро физикаси институтида радиоизотоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Россия Ядро физикаси институтида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишди.

2 апрель 2019, 21:10

Ҳукумат мобил алоқасига илк фойдаланувчилар уланди

1 апрелдан давлат хизматчилари учун мажбурий қилиб белгиланган ҳукумат мобил алоқасига илк фойдаланувчилар уланди.

31 март 2019, 11:20

«Яндекс» Ўзбекистон учун қидирувларни мослаштирди

«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.

15 январ 2019, 14:37 1

FB, YouTube ва VK VPN`сиз ишлашни бошлади

Ўзбекистонда тўрт ой ўтиб яна Facebook, YouTube ва VK очилишни бошлади. Бунга қадар бир неча соат интернетга уланишда муаммолар бўлди.

11 январ 2019, 18:34

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади

Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.

25 декабр 2018, 22:40

UMS ҳукумат мобил алоқа оператори бўлади

Ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш вазифалари UMS зиммасига юклатилди. Маълумотларни криптографик ҳимояловчи UzChat мессенжери унинг асосий ўзига хосликларидан бири бўлади.

18 декабр 2018, 17:32

Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечади

Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечишни мўлжалламоқда — АКТ вазирлиги мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ХАБАРЛАР


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг