Технологиялар

30 декабр 2021, 17:24

UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox нархларини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Equinox 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилади. Компаниянинг ишонтиришича, янги Equinox автомобилининг афзаллиги унинг гибрид тизими ҳисобланади.

30 декабр 2021, 13:00

DNSSEC технологияси билан янги йилни веб-сайт ҳақида қайғурмасдан кутиб олиш мумкин

UZINFOCOM веб-сайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қиладиган DNSSEC технологиясини ўрнатишни таклиф қилади.

6 декабр 2021, 16:31 1

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 37 поғона кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўтган йилгига нисбатан 37 поғона юқорига кўтарилиб, 224 давлат ичида 166-ўринни эгаллади.

25 ноябр 2021, 11:36

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини осонлаштириш керак — Шерзод Шерматов

АКТ вазири Шерзод Шерматов таъкидлашича, IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топиш керак. «Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», — деди у.

20 ноябр 2021, 15:36

2022 йилдан кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с тезликли интернетга уланади

Ҳукумат қарори билан 2021 йил якунигача барча ИИО таянч пунктлари, МФЙ, жазони ижро этиш муассасалари, профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари интернетга кенг полосали уланади. 2022 йил 1 январдан маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш кўзда тутилмоқда.

19 ноябр 2021, 11:16

Ота-оналар учун Bebbo иловаси ишга туширилди

ЮНИCЕФ Ўзбекистонда ота-оналар учун 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлаб берувчи Bebbo мобил иловасини ишга туширди. Иловада эмлашлар, тиббий кўриклар ва бола ҳаётининг бошқа муҳим босқичларини ҳам қайд этиб бориш мумкин.

15 ноябр 2021, 16:30

Ўзбекистонлик қизлар ўзининг сунъий интеллект лойиҳасини Путинга тақдим этди

Ўзбекистонлик қизлардан ташкил топган IT Queens жамоаси AI Journey 2021 конференциясида қатнашиб, дипфейк материалларни аниқлай оладиган ишланмани тақдим этди. Тадбир иштирокчилари орасида бўлган Россия президенти Владимир Путин лойиҳа муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

11 ноябр 2021, 11:29

YouTube дизлайклар ҳисобини тўхтатди

YouTube контент муаллифларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун видеолар остидаги дизлайклар сонини яширишни бошлади. Аввалроқ ўтказилган эсперимент шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар видеога берилган салбий баҳолар сонини кўрмасалар, уларнинг дизлайк тугмасини босиш эҳтимоли камроқ бўлади.

2 ноябр 2021, 15:07

Facebook Қозоғистон ҳукуматига контентни белгилашга рухсат берганини рад этди

Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳисоботи тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Компания вакили таъкидлашича, «Meta Platforms Қозоғистон қўшма деб атаган баёнотни эълон қилмаган». Қозоғистон ахборот вазири эса баёнот компаниянинг минтақавий офиси раҳбарияти билан келишинганлигини таъкидлади.

1 ноябр 2021, 22:44

Facebook Қозоғистон ҳукуматига зарарли контентни тўғридан-тўғри белгилашга рухсат беради

Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳақида ҳисобот тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Бунга Қозоғистон ҳукуматининг миллионлаб маҳаллий фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқни блоклаб қўйиш билан таҳдид қилганлиги сабаб бўлган. Танқидчилар мамлакат ҳукуматини цензуранинг янги воситаларига эга бўлишга интилаётганликда айбламоқдалар.

29 октябр 2021, 10:46

Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва «метаолам» қуради

Facebook ўзининг номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

19 октябр 2021, 10:12

Apple янги турдаги процессорларга эга MacBook Pro компьютерларини тақдим этди

Apple маҳсулотларининг иккинчи кузги тақдимотида MacBook Pro ноутбуклари, AirPods Pro симсиз қулоқчинлари ва HomePod mini «ақлли» карнайлари намойиш этилди. Ушбу тақдимотнинг асосий янгилиги MacBook Pro учун ишлаб чиқилган янги процессорлар бўлди.

8 октябр 2021, 09:51

Windows 11: техник талаблари ва ўрнатиш услублари

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимини тақдим этди. Компания Windows 11`ни туркумдаги «энг хавфсиз» операцион тизим, дея эътироф этган. Windows 10 ўрнатилган, Windows 11`га мос келувчи барча компьютерлар тахминан 2022 йил ўрталаригача янги операцион тизимга ўтиши кутилмоқда.

7 октябр 2021, 11:29

Facebook узилишлар оқибатида қарийб 100 млн доллар йўқотди

Fortune ҳисоб-китобларига кўра, етти ярим соатлик узилишлар натижасида Facebook тахминан 99,75 млн доллар йўқотган. Forbes нашри платформадаги носозлик сабаб компания акциялари нархи 4,8 фоизга пасайгани ва оқибатда Марк Цукерберг 5,9 млрд доллар йўқотганини маълум қилди.

15 сентябрь 2021, 08:11

Apple янги iPhone 13, iPad ва соатларини тақдим этди

Apple маҳсулотларининг янги моделлари тақдимотида iPhone 13 смартфонларининг тўртта модели, янги iPad ва Apple Watch 7 «ақлли» соатлари намойиш этилди.

26 август 2021, 10:27

Ўзбекистонлик Дмитрий Богданов Илон Маск ракеталарида сунъий йўлдошларни учирувчи компанияга асос солган

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Дмитрий Богданов космосга юк етказиб берувчи ExoLaunch компаниясига асос солган. 2020 йилда ExoLaunch Илон Маскнинг Space X компанияси ҳамкорига айланди. Келгусида ExoLaunch Марс ва Ойни колонизация қилиш лойиҳаларига ёрдам беришни режалаштирмоқда. Компания 500 миллион доллардан 2 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

26 июл 2021, 15:35

Theranos: ёлғонлар эвазига қурилган 9 млрд долларлик стартап тарихи

Theranos биотехнологик стартапи асосчиси Элизабет Холмс 10 йилдан ортиқроқ вақт давомида оммага арзон, қулай ва юқори сифатли қон таҳлилларини олиш технологиясини тақдим этишни ваъда қилиб келган. Лекин унинг ёлғонлари ва фирибгарлик схемалари фош этилгач, компания қулашни бошлайди. «Газета.uz» ўз вақтида 9 млрд долларга баҳоланган компания тарихи ва Элизабет Холмснинг кирдикорлари қандай фош этилганлиги ҳақидаги мақолани тақдим этади.

26 июл 2021, 13:52

«Ўзкомназорат» Wechat`нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади

Шахсий маълумотлар бўйича қонунчиликни бузган TikTok, Twitter, Skype ва «ВКонтакте» интернет платформалари қаторига Хитойнинг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам қўшилди. Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланган.

12 июл 2021, 01:49

Миллиардер Ричард Брэнсон ракетопланда коинотга парвоз қилди

Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Брэнсон VSS Unity ракетопланида коинотга парвозини муваффақиятли амалга ошириб, космик туризм эраси бошланганини эълон қилди.

5 июл 2021, 11:01

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланганидан сўнг мобил VPN бирданига оммалашди

Ўзбекистонда TikTok, Twitter ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилганидан сўнг, VPN дастурига талаб бирданига ортди. Сўнгги марта бундай ҳолат 2018 йилнинг кузида, Facebook ва YouTube блокланганида кузатилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг