«ҳокимият» тегли мақолалар


Деярли барча ҳокимликлар 2023 йилги бюджетларни жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди
9 январ 2023, 14:49

Деярли барча ҳокимликлар 2023 йилги бюджетларни жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди

Ўзбекистондаги деярли барча ҳокимликлар 2023 йил учун бюджетни ўтган йил охирида, ҳатто янги йилда ҳам солиқ тўловчилар фикрини ҳисобга олмасдан қабул қилди. Андижон ва Сирдарё ҳокимликлари бюджет лойиҳаларини эълон қилганди, бироқ лойиҳа муҳокама вақти тугамай туриб қабул қилинди.

Тошкентда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечмоқда — пойтахт ҳокимлиги
20 июл 2022, 16:21

Тошкентда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечмоқда — пойтахт ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги профилактик чора-тадбирларга қарамасдан шаҳарда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечаётганини маълум қилди. Жумладан, 6 ой давомида 10381 та жиноят содир этилган. Қолаверса, 5436 нафар фуқаро тиланчилик ва 19 749 нафар фуқаро дайдиликда гумонланиб, профилактик суҳбатдан ўтказилган.

Очиқлик сиёсати туфайли ҳокимликларнинг автомобиль сотиб олиши, «ремонт» қилиши кескин камайди — Акмал Бурхонов
11 март 2022, 10:29

Очиқлик сиёсати туфайли ҳокимликларнинг автомобиль сотиб олиши, «ремонт» қилиши кескин камайди — Акмал Бурхонов

2021 йилда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,2 трлн сўм зарар етказилган. Ҳокимликларнинг бюджетдан орттирилган маблағларни очиқлаш мажбурияти жорий қилингач, автомобиль сотиб олиш ёки ҳокимиятни таъмирлаш кескин камайган, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Акмал Бурхонов бу амалиёт ҳокимлик бюджетининг кўпроқ ижтимоий-инфратузилмага йўналтирилаётганига сабабчи бўлганлигини таъкидлади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
5 март 2022, 15:21

Учқудуқ туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Антикоррупция агентлиги Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар 33 нафар фуқарони «Йўлчилар», «Кўкпатас» ва «Кўкаяз» маҳаллаларида 3 йил давомида яшаганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, улардан 25 нафари ОТМга давлат гранти асосида киришига сабабчи бўлганини маълум қилди. Давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани учун мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди.

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади
13 апрель 2021, 21:54

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади

Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
28 декабр 2020, 13:25

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди

Уйида газ ва свет йўқ 10 дан ортиқ хотин-қизлар Қўқон шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсиб қўйди. Таъкидланишича, мутасаддилар уларнинг сўзларини эшитмаяпти. Йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата аёллар, — «уриб кетишингиз мумкин, барибир уй совуқ», — дея жавоб қайтаришган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг