«ҳакамлар» тегли мақолалар


Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари
5 феврал 2022, 21:03

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилда 15,7 млрд сўм ишлаб топган, мусобақалар ўтказиш учун эса 16 млрд сўм сарфлаган, бу ЎзПФЛнинг ОАВ олдидаги илк очиқ молиявий ҳисоботида маълум қилинди. «Аввал, жамоалардан пул олмайдиган ташкилотга айланиб олишимиз, ундан кейин жамоаларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак», — деди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев. Қолаверса, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиши ҳам қайд этилди.

«Пенальти бермаганида ҳакам четлатиларди» — Ҳакамлар департаменти бошлиғи Намангандаги ўйин ҳақида
22 апрель 2021, 18:20

«Пенальти бермаганида ҳакам четлатиларди» — Ҳакамлар департаменти бошлиғи Намангандаги ўйин ҳақида

ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувида пенальти белгиламаслик нотўғри иш бўлишини айтди. «Ўйинда учрашув муҳити, ундаги атмосфера, мухлислардан келиб чиқиб пенальти қўйилмаганида ҳакам ўша ўйин учун „2 баҳо оларди“ ва четлатиларди», — дейди у.

«Турон» клуби президенти жаримага тортилди, бош мураббий эса 2 та ўйинга четлатилди
16 март 2021, 14:35

«Турон» клуби президенти жаримага тортилди, бош мураббий эса 2 та ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Жумладан, «Турон» бош жамоаси бош мураббийи ҳамда клуб президенти жазоланди.

«Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди
15 март 2021, 16:16

«Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди

14 март куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Шунингдек, махсус инспекция томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиб чиқиш ишлари бошланди.

«Буларга ким чора кўради? Қачонгача чидаш мумкин?» — «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов
15 март 2021, 14:32

«Буларга ким чора кўради? Қачонгача чидаш мумкин?» — «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов

Ўзбекистон Суперлигасида «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 52-дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди ва ушбу ҳолат хақида ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турон» бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида ва адолатсизлик ҳақида гапирди.

Равшан Эрматов сўнгги 10 йилликдаги энг яхши ҳакамлар рўйхатига киритилди
14 январ 2021, 12:18

Равшан Эрматов сўнгги 10 йилликдаги энг яхши ҳакамлар рўйхатига киритилди

Равшан Эрматов IFFHS талқини бўйича 2011−2020 йиллар оралиғидаги энг яхши реферилар рўйхатига қиритилди. Энг яхши ҳакамлар рўйхатида германиялик Феликс Брих етакчи бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг