«қонунчилик» тегли мақолалар


Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?
26 июн 2023, 15:54

Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?

Шохларни берухсат кесганга жарима, дарахтларни йўқ қилганга 10 йил қамоқ ёки 8 млн доллар, зарарни қоплаш учун 10 йил давомида кўчат экиш ва парваришлаш мажбурияти. «Газета.uz» АҚШ, Европа ва Россияда дарахтзорларни йўқ қилганлик учун жазоларни ўрганди ва уларни Ўзбекистондагилари билан таққослади.

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди
16 август 2022, 11:09

«Имом Бухорий» ордени таъсис этилди

Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин
20 июн 2022, 17:13

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин

100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади
4 феврал 2022, 15:06

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.

Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди
1 декабр 2021, 11:04

Валютани ноқонуний сотиб олиш ва сотганлик учун жазо юмшатилди

Ўзбекистонда валюта бойликларини ноқонуний равишда сотиб олиш ёки ўтказиш учун белгиланган жазо чоралари юмшатилди.

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 ноябр 2021, 11:00

1 декабрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги баҳоланиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳақида ҳисобот бериши, айрим суд ишларининг жонли эфирда узатилиши, кўчма савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тизими соддалаштирилиши, харид комиссиясининг айрим ваколатлари бекор қилиниши, хориждаги ўзбекистонликларга давлат хизматларидан фойдаланишга имконият яратилиши — 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Машина бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
10 август 2021, 02:41 2

Машина бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири
19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.

Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади
24 сентябрь 2020, 23:26

Қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади

Президент ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади. Адлия вазирлигида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди.

Қонунчиликда илк бор аудиобук шаклидаги норматив ҳужжат тайёрланди
11 август 2020, 17:33

Қонунчиликда илк бор аудиобук шаклидаги норматив ҳужжат тайёрланди

Ўзбекистонда биринчи марта аудиобук шаклига эга норматив ҳужжат тайёрланди. Адлия вазирининг буйруғи ҳисобланган ушбу ҳужжат нотариуслар фаолиятига тегишли бўлиб, уни республика ҳудудларидаги нотариусларга тарқатилиши маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг