«қонунсизлик» тегли мақолалар


Тадбиркорларни текширишда энг кўп солиқ органлари қонун бузган — Бизнес-омбудсман
2 март 2022, 10:39

Тадбиркорларни текширишда энг кўп солиқ органлари қонун бузган — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман 2021 йилда давлат органлари тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган ҳуқуқбузарликлар таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, 1200 дан ортиқ ҳолатда энг кўп солиқ органлари (238 та), Агроинспекция (167 та) ва Экология қўмитаси (166 та) қонунбузилишига йўл қўйган. Қолаверса, Транспорт вазирлиги идораларининг мансабдорларига жиноят иши очиш бўйича прокуратура органларига 8 та таклиф киритилган.

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ ҳолатда қонун бузилган — ДХА
12 ноябр 2021, 16:16

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ ҳолатда қонун бузилган — ДХА

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. «Ўзсувтаъминот», «Ҳудудгазтаъминот», Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун бузар такшилотлар топ-5талигидан ўрин олган. Натижада 2556 нафар мансабдор жаримага тортилди, 64 нафари эса ишдан бўшатилди.

Собиқ профилактика инспектори Қува туман ИИБ раҳбарияти устидан ИИВга шикоят қилди
10 ноябр 2021, 14:34

Собиқ профилактика инспектори Қува туман ИИБ раҳбарияти устидан ИИВга шикоят қилди

Собиқ профилактика инспектори Нозимжон Нишонов Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади. ИИБ бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторларидан ҳар куни 55 минг сўмлик «ўрта фонд» ундираётгани, кунлик мажбурий режа жорий қилгани ва ходимларни ҳақоратлаб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатаётгани айтилмоқда.

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
4 ноябр 2021, 13:13

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Бухорода 10 ой ичида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 9 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Хизмат муддатини бузган, ортиқча ҳужжат талаб қилган ва мурожаатни асоссиз рад этган 197 нафар мансабдор жаримага, яна 8 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди.

Жарқўрғонда суд ходимлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
15 июл 2020, 15:01

Жарқўрғонда суд ходимлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғонда судьяларнинг обрўсизлантирилиши ва суд ходимларининг калтакланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди
12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг