«қийноқ» тегли мақолалар


Тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев уни қийноққа солган ИИО ходимларига чора кўрилмаётганидан шикоят қилди
17 июн 2023, 20:14

Тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев уни қийноққа солган ИИО ходимларига чора кўрилмаётганидан шикоят қилди

Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди
16 июн 2023, 09:56

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она 7,5 млн сўм жаримага тортилди

Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Тошкент вилоятида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, видеога олган ота ушланди
13 май 2023, 23:37

Тошкент вилоятида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, видеога олган ота ушланди

Тармоқларда эркак ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратурага кўра, янгийўллик 30 яшар эркак оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, жараённи видеога олган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда ҳибсга олинган фуқаролар қийноққа солингани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди
2 май 2023, 10:14

Тошкентда ҳибсга олинган фуқаролар қийноққа солингани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти жиноятларда гумонланиб қўлга олинган икки фуқаро қийноққа солингани ҳақида пост эълон қилди. ИИВ хабарга муносабат билдирди.

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди
17 март 2023, 22:54

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилмоқда
27 октябр 2022, 10:50

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилмоқда

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусга қийноқлар қўллагани оқибатида унинг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари борлиги айтилмоқда. Омбудсман вакили маҳбус билан учрашиб, вазиятни ўрганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди
16 сентябрь 2022, 11:58

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди

Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди
6 июл 2022, 15:44

ССВ вазири болаларни массаж қилдириш бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди

ССВ вазири Беҳзод Мусаев диплом ва малакаси йўқ шахс ёш болани қийнаб, массаж қилган ҳолатга муносабат билдирди. Вазир ота-оналардан «рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини» сўради.

«Диплом ва малака тоифасига эга эмас». ССВ болакайни қийнаб массаж қилган шахс ҳақида
5 июл 2022, 18:24

«Диплом ва малака тоифасига эга эмас». ССВ болакайни қийнаб массаж қилган шахс ҳақида

Ижтимоий тармоқларда фуқаро ёш болакайни қийнаб, массаж қилгани акс этган видео тарқалди. Соҳа мутахассислари бундай массаждан сўнг, суяклар синиши мумкинлигини таъкидлашди. ССВ шахс диплом ҳамда малака тоифасига эга эмаслигини аниқлади ва унинг устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.

Сўх воқеаларида айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини айтмоқда
15 декабр 2020, 18:07

Сўх воқеаларида айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини айтмоқда

14 декабрь куни Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан суд жараёнида 5 нафар судланувчи сўроқ қилинди. Улар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини, баъзилари эса тўполонларда қатнашмаганлигини таъкидлади. Б.Шодиев тергов пайтида бошига қоп кийгизиб, белдан пастки қисмига уришганини айтди. Судланувчи Ш. Олимов айблов варақасига қўл қўйиб бермаса, «подвалга тушасан» деб қўрқитишганини таъкидлади.

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида
15 декабр 2020, 14:09

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида

Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.

Эри томонидан калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олинди
8 сентябрь 2020, 23:31

Эри томонидан калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олинди

Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди
24 август 2020, 10:43

Самарқандда калтакланган аёл ва унинг фарзандлари вилоят ИИБ ҳимоясига олинди

Самарқандда эри томонидан шафқатсиз калтакланган аёл ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олинган. Аёлини калтаклаган эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга «ҳимоя ордери» берилган.

ИИБ ходимлари мактаб ўқитувчисини қийноққа солгани юзасидан муносабат билдирилди
3 август 2020, 12:40 2

ИИБ ходимлари мактаб ўқитувчисини қийноққа солгани юзасидан муносабат билдирилди

ИИВ Фурқат туманида ИИО ходимлари мактаб ўқитувчисини ўғирликда гумон қилиб қийноққа солганига муносабат билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг