«қарз» тегли мақолалар


ОТБ Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 170 млн доллар йўналтиради
11 октябр 2023, 11:11

ОТБ Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 170 млн доллар йўналтиради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун 105 млн доллар қарз ва 65 млн доллар грант йўналтиради. Дастурда электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳам кўзда тутилган.

ОТБ ва ФТА Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлаш тизимини рақамлаштириш учун 275 млн доллар ажратди
20 сентябрь 2023, 11:36

ОТБ ва ФТА Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлаш тизимини рақамлаштириш учун 275 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги 26 та электр тақсимлаш подстанциясини рақамлаштириш учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги эса 70 миллион евро ажратди. Бу экстремал об-ҳаво ҳодисалари пайтида минтақавий электр энергияси узилишларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлайди — ПМТИ
13 март 2023, 10:41

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлайди — ПМТИ

ПМТИ ўтказган сўровга кўра, ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Ўзбекистонда инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тез ўсиши, энг юқори нуқтаси тахминан 30−50 ёш оралиғида сақланиб туриши ва 60 ёшдан сўнг кескин пасайиши аниқланган.

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун қарзи $100 млндан ошди
19 май 2022, 14:01

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун қарзи $100 млндан ошди

Афғонистон Ўзбекистон ва Тожикистондан электр энергияси учун $100 млндан ортиқ қарзи борлиги очиқланди. Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги қарзни тўлашда ушбу мамлакатларга пул ўтказишдаги қийинчиликлар тўсқинлик қилаётганини қайд этди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистон томони ўтган йил давомида электр энергияси учун қарзни тўлиқ тўлаганини маълум қилди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади
28 апрель 2022, 10:58

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади

Президент қарори билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 млрд сўм бюджет ссудаси ажратилди. Мазкур ссуда ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарз берилади.

Коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади
2 июл 2020, 20:03

Коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

Жаҳон банки иштирокида COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун, банк томонидан 95 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиб, бу маблағларга соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг