«янгийўл» тегли мақолалар


Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди
7 август 2023, 21:44

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди
30 октябр 2022, 18:12

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди
15 апрель 2021, 16:12

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.

Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
4 феврал 2021, 16:04

Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Янгийўл шаҳрида 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Фуқаро бундан аввал қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик учун судлангани маълум бўлди.

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди
4 феврал 2021, 13:35 1

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди

Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда
3 феврал 2021, 11:34

Янгийўлда мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган эркак қидирилмоқда

Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Янгийўл шаҳрида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
12 январ 2021, 12:46

Янгийўл шаҳрида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди
25 июн 2020, 17:53

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди

Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг