«энергоресурслар» тегли мақолалар


1 майдан электр ва газ учун тарифлар оширилади, ижтимоий норма жорий этилади
16 апрель 2024, 16:11 2

1 майдан электр ва газ учун тарифлар оширилади, ижтимоий норма жорий этилади

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади (2019 йил августидан буён илк марта). Шунингдек, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилади.

«Буни бажаролмасак, ишлашга нолойиқмиз». Энергетика вазири — 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички талабни 100 фоиз қондириш вазифаси ҳақида
21 декабр 2023, 11:06

«Буни бажаролмасак, ишлашга нолойиқмиз». Энергетика вазири — 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички талабни 100 фоиз қондириш вазифаси ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди
11 август 2023, 17:26

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган
21 июл 2023, 15:01

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ёки 2,51 млрд куб метрга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш эса ўсди, лекин июнь ойида пасайиш қайд этилди. Нефть ишлаб чиқариш пасайишда давом этмоқда, бензин ишлаб чиқариш кескин ошган.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди
21 июн 2023, 17:58

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.

Январдаги «блэкаут» сабабли истеъмолчиларга 5,7 млрд сўм қайтарилди
24 май 2022, 12:27

Январдаги «блэкаут» сабабли истеъмолчиларга 5,7 млрд сўм қайтарилди

25−27 январь кунлари бутун Ўзбекистонда кузатилган энерготизимдаги узилишлар оқибатида «Тошиссиққуввати» корхонаси аҳолига белгиланган нормада иссиқлик энергияси етказиб бермаганлиги аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент бўйича 4,5 млрд сўм, 9 та ҳудуд бўйича эса 1,222 млрд сўм маблағни истеъмолчиларга қайтаришга эришди.

Ўзбекистонда газ ва электр энергия учун «ижтимоий норма» жорий этилади
18 май 2022, 19:03 5

Ўзбекистонда газ ва электр энергия учун «ижтимоий норма» жорий этилади

Яқин кунларда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, дейилади Иқтисодий тараққиёт, Молия ва Энергетика вазирликлари қўшма баёнотида. 2021 йилни Ўзтрансгаз — 2,5 трлн сўм, Миллий электр тармоқлари — 2,1 трлн сўм зарар билан якунлаган, субсидиялаш сиёсати эса етарли самарани бермаяпти. Энергоресурслар бўйича қўшимча қувватларни яратиш учун эса 25 млрд доллар зарур. Шундан келиб чиқиб, энергоресурслар нархини эркинлаштириш ҳамда «ижтимоий норма» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида
29 январ 2022, 22:06

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида

Президент сешанба куни кузатилган энерготизимдаги носозлик ҳақида фикр билдирар экан, айнан нимадан кўпроқ қўрққанини маълум қилди. «Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим. 1982 ё 1983 йил Сирдарёда олтита станция ҳам ёниб кетган», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, у тизимдаги раҳбарларга ҳар дақиқада аҳолини вазиятдан хабардор қилиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

«Одамлар свет бўйича, айниқса газ бўйича биздан жуда норози» — президент
10 август 2021, 00:09 1

«Одамлар свет бўйича, айниқса газ бўйича биздан жуда норози» — президент

Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистон 917 миллион куб метр газ импорт қилганлигини маълум қилди. «Бу жуда катта рақам. Иккинчидан, биз валютага импорт қиляпмиз. Келажакда нима бўлади?», — деди у. Президентнинг сўзларига кўра, нефть ва газ соҳаси учун сўнгги уч йилда ажратилган 1,4 млрд доллар ўз натижасини бермаяпти.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг