«шакар» тегли мақолалар


«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди
10 январ 2024, 17:30

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.

Ўзбекистонда 1 апрелдан газли ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади
4 январ 2024, 19:54

Ўзбекистонда 1 апрелдан газли ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

1 апрелдан таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар литри учун 500 сўм, энергетик ичимликлар учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади. Аввалроқ ичимлик ишлаб чиқарувчилар уларнинг инвестицион режаларига таъсир қилувчи бу чора олдиндан муҳокама қилинмаганига эътироз билдирганди.

Ички бозорларда шакарнинг чакана нархи йил бошига нисбатан 10 фоизга пасайди — Рақобат қўмитаси
5 июл 2023, 15:11

Ички бозорларда шакарнинг чакана нархи йил бошига нисбатан 10 фоизга пасайди — Рақобат қўмитаси

Ўзбекистонда шакарнинг чакана нархи ички бозорларда йил бошига нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Январь-июнь ойларида биржа савдоларига жами 336,7 минг тонна шакар қўйилиб, унинг 83 фоизи сотилган.

Ўзбекистонда шакар захираси мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси
19 апрель 2023, 12:44

Ўзбекистонда шакар захираси мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ — Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатда зарур даражада шакар мавжудлиги ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. Унга кўра, шакар хомашёси Бразилиядан жаҳон нархига нисбатан арзонроқ харид қилинмоқда, эҳтимолий хавф-хатарлар ҳукумат назоратида.

Биржада шакар нархи 26,1 фоизга арзонлашди
14 июн 2022, 14:09

Биржада шакар нархи 26,1 фоизга арзонлашди

Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.

Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
2 июн 2022, 10:48

Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги шакар нархи ўсишига муносабат билдириб, бунга асосан логистикадаги муаммолар ва ёқилғи нархларининг ўсиши таъсир қилаётганини қайд этди. Шунга қарамасдан, республикада шакар танқислиги мавжуд эмаслиги, йил якунигача етарли даражада захиралар яратилгани таъкидланмоқда.

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида
21 апрель 2022, 17:27

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида

«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида
31 март 2022, 17:41

«Ҳокимлар ва прокурорлар қаёққа қараган?» — президент шакар «ажиотажи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент шаҳрида захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошганини танқид қилди. «Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — деди у. Таъкидланишича, Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилади.

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди
24 март 2022, 15:34

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди

Охирги икки савдо кунида шакарнинг биржа нархи қарийб 30 фоизга — 8735 сўмгача арзонлашди. Хоразм шакар заводи вакили нархларнинг ошишида «ваҳима ичида катта ҳажмдаги маҳсулотларни сотиб олиб, нархларнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлган» тадбиркорларни айблади.

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади
19 март 2022, 00:43

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади

18 март куни биржа аукционларида шакарнинг ўртача қиймати ўтган кунга нисбатан 15,3 фоизга — 1 кг учун 11 921,9 сўмдан 10 101,3 сўмга арзонлашди. Шу куни 2100 тонна шакар сотилди. Харидорлар сони ҳам ортди.

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди
18 март 2022, 09:32

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди

Март ойи бошидан бери биржа савдоларида шакар нархи 21,6% га кўтарилиб, бир килограми учун 10 минг сўмдан зиёдга етди. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида шакар заводлари томонидан биржа савдосига қўйиладиган шакар ҳажми ўртача 30 фоизга оширилди. Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда, мамлакатлар расмийларининг маълум қилишича, спекуляциялар ва сунъий равишда юзага келтирилган танқислик натижасида мазкур маҳсулотга бўлган талаб борасида ажиотаж кузатилмоқда.

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?
15 март 2022, 22:09

Россия шакар ва ғалла экспортини вақтинчалик тақиқлади. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

14 март куни Россия бош вазири Михаил Мишустин шакар ва дон экспортини вақтинча тақиқлаш бўйича фармонни имзолади. Унга кўра, шакар маҳсулотлари экспорти 31 августгача амал қилади. Шунингдек, дон маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларига олиб чиқиш ҳам 30 июнгача тақиқланди. Шакар экспортининг чекланиши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри (бироқ оз миқдорда) таъсир қилса, дон экспортининг чекланиши Қозоғистон орқали билвосита таъсир қилиши мумкин.

Шакар заводлари бизга керакми?
8 феврал 2022, 18:00 2

Шакар заводлари бизга керакми?

Протекционизм ҳар доим таъкидланганидек, ёмон ва зарарли қарор. Унинг қанчалар зарарли эканлигини 2020−2021 йилги шакар бозоридаги тенденциялардан ҳам кўриш мумкин. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш истеъмолчиларнинг камбағаллашишига олиб келиши ҳақида — «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев мақоласида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг