«чорвачилик» тегли мақолалар


JICA Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 200 млн доллар ажратади
30 январ 2024, 11:17

JICA Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 200 млн доллар ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради
21 апрель 2023, 14:35

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг қарийб 50 фоизи чорвачилик ҳиссасига тўғри келади. Соҳа мамлакатдаги барча иссиқхона газлари чиқиндиларининг 13 фоиздан ортиғи манбаи бўлиб, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Лойиҳа самарали ва иқлимга чидамли секторни яратишни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон ҳудудларида сут йиғиш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
17 апрель 2023, 22:55

Ўзбекистон ҳудудларида сут йиғиш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон президенти озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Жумладан, ҳудудларда сут йиғиш марказларини ташкил этиш, чорва молларини идентификация қилиш, паррандачилик хўжаликларига 35 млн доллар ажратиш, креветкани саноат усулида етиштириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди
8 январ 2023, 13:26

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди

Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига чорвачилик ва парранда гўшти, сут ва балиқ етиштириш учун ажратиладиган субсидиялар миқдори икки баробарга қисқартирилди. Бу ушбу маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин, деди фермерлардан бири.

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади
16 феврал 2022, 16:39

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев чорвачилик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берди. Бу мақсадларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Ундан ташқари, соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди
16 феврал 2022, 16:30

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 феврал 2022, 22:00

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши кераклигини айтган Расул Кушербаев, Марҳамат ҳокими ташаббуси билан ота-оналардан узр сўраган ўқитувчилар, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилиши, «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритган Алишер Усмонов, якшанба куни йиғилиш ўтказган Бухоро вилояти ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

2022 йилда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Жаҳон банкидан $300 млн жалб қилинади
9 феврал 2022, 10:13

2022 йилда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга Жаҳон банкидан $300 млн жалб қилинади

Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкидан 300 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинади. Қолаверса, «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилади.

ФТА Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 100 млн евро қарз беради
19 январ 2022, 17:31

ФТА Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 100 млн евро қарз беради

Франция тараққиёт агентлиги 2022−2026 йилларда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантиришни молиялаштириш мақсадида 100 млн евро қарз ажратади. Лойиҳанинг умумий қиймати 147,7 млн евро бўлиб, у дастлаб Қорақалпоғистон, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида, кейинчалик қолган ҳудудларда амалга оширилади.

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган
28 октябр 2020, 17:10

9 ой ичида энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқандда етиштирилган

Январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 180,1 трлн сўмни ташкил қилиб, ЯИМ таркибида ушбу соҳанинг улуши 25,7 фоизга етди. Республика бўйича энг кўп деҳқон хўжалиги маҳсулотлари Самарқанд вилоятида етиштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг