«хвж» тегли мақолалар


Сунъий интеллект барча иш ўринларининг 40 фоизига таъсир қилади — ХВЖ
15 январ 2024, 20:46

Сунъий интеллект барча иш ўринларининг 40 фоизига таъсир қилади — ХВЖ

ХВЖ маълумотларига кўра, сунъий интеллект технологиялари алмаштириш ёки ўрнини тўлдириш орқали дунёдаги жами иш жойларининг 40 фоизига таъсир қилади. Ривожланган иқтисодлар сунъий интеллектдан фойда олишда яхшироқ имкониятларга эга, бу эса глобал тенгсизликни ёмонлаштириши мумкин.

Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш секинлашиб, инфляция тезлашади — ХВЖ миссияси
26 декабр 2023, 13:59

Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш секинлашиб, инфляция тезлашади — ХВЖ миссияси

ХВЖ миссияси Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий ўсиш 5,7 дан 5,2 фоизгача секинлашиши, инфляция эса энергия тарифлари ошиши ҳисобига 11 фоизгача тезлашишини кутмоқда. Қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш, бюджет харажат ва даромадларини сезиларли даражада оптималлаштириш зарурлиги қайд этилди.

ХВЖ ижрочи директори Ўзбекистонга сув ресурсларини тўғри нархлашни тавсия қилди
7 июн 2023, 17:30

ХВЖ ижрочи директори Ўзбекистонга сув ресурсларини тўғри нархлашни тавсия қилди

ХВЖ ижрочи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистондаги сув тақчиллиги бўйича саволга жавоб бериб, сув ресурсларининг тўғри нархланганига ишонч ҳосил қилишга чақирди. Шунингдек, у Марказий банк раисидан Ўзбекистонда сув бўйича нарх сиёсати қандай эканини сўради.

2023 йилда Марказий Осиё ва Кавказда иқтисодий ўсиш секинлашади — ХВЖ
12 май 2023, 18:55

2023 йилда Марказий Осиё ва Кавказда иқтисодий ўсиш секинлашади — ХВЖ

Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари иқтисодлари турли зарбаларга қарамай, барқарорлигини исботлади ва ўтган йили ўсиш суръатларини намоён этди, бироқ, ХВЖ маълумотларига кўра, унинг суръати 2023 йилда секинлашади, минтақа истиқболи эса ташқи омилларга ўта қарам.

ХВЖ: Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида фавқулодда ноаниқлик шароитидаги ҳал қилувчи лаҳза
7 ноябр 2022, 20:18

ХВЖ: Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида фавқулодда ноаниқлик шароитидаги ҳал қилувчи лаҳза

Самарқандда ўтган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми қатнашчилари қаторида ХВЖ департаменти директори Жиҳад Азур ҳам бор эди. У «Газета.uz» учун ёзган мақоласида минтақа давлатлари узоқ муддатли тузилмавий муаммолар ечими бўйича ислоҳотларни амалга оширса, кўпроқ натижага эришиши мумкинлигини қайд этди.

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади
13 октябр 2021, 16:43

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 октябр 2020, 20:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германия канцлерининг коронавирус иккинчи тўлқинига муносабати, ХВЖ директорининг жаҳон иқтисодиёти зарар кўриши ҳақидаги баёноти, Xiaomi`нинг янги Apple смартфонига кулгили изоҳи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ХВЖ: Коронавирус дунё иқтисодиётига кутилгандан кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда
25 июн 2020, 18:03

ХВЖ: Коронавирус дунё иқтисодиётига кутилгандан кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда

Халқаро валюта жамғармаси дунё ЯИМ пасайиши аввал прогноз қилинган 3 фоиздан 4,9 фоизигача пасайишини маълум қилди. Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига кутилганидан кўра кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани билдирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг