«фҳдё» тегли мақолалар


ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
1 ноябр 2023, 13:08

ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди никоҳи ФҲДЁда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросим ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситиш ҳам шундай жавобгарликни келтириб чиқаради.

1 июндан нималар ўзгаради?
31 май 2023, 12:20 1

1 июндан нималар ўзгаради?

Тадбиркорлар куну тун савдо қилишига рухсат берилади, энди чақалоқларнинг гувоҳномалари ФҲДЁдан эмас, балки туғруқхонани ўзидан олинади, «Тўмарис издошлари» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади, қишда талафот кўрган тадбиркорларга берилган кредит таътиллари тугайди — 1 июндан нималар ўзгаради?

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади
29 сентябрь 2022, 11:54

Сирдарёда никоҳдан ўтиш ва ажрашиш учун аризаларни ДХМ орқали топшириш бўйича эксперимент ўтказилади

Ҳукумат қарори билан 1 ноябрдан 1 июлгача никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади. Шунингдек, туғилганликни шифохона орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 1 январдан Тошкентда, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

Нотариусларга никоҳни қайд этиш ҳуқуқи берилиши мумкин — адлия вазири
20 июл 2022, 16:54

Нотариусларга никоҳни қайд этиш ҳуқуқи берилиши мумкин — адлия вазири

Адлия вазирлиги нотариусларга ҳам никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини бериш ташаббуси билан чиқишни режалаштирмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ишонтиришича, «нотариуслар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади».

Никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни ДХМлар орқали қабул қилиш таклиф этилмоқда
18 июн 2022, 14:09

Никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни ДХМлар орқали қабул қилиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги никоҳ тузиш ва ажримлар бўйича аризаларни эксперимент тариқасида ДХМлар орқали қабул қилиш таклифини билдирмоқда. Қолаверса, бола туғилганда туғруқхона берадиган QR-кодли маълумотномани метрикага тенглаштириш кутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Никоҳни расмийлаштиришдаги 1 ойлик муддатни бекор қилиш таклиф этилмоқда
22 апрель 2022, 17:07

Никоҳни расмийлаштиришдаги 1 ойлик муддатни бекор қилиш таклиф этилмоқда

Фуқароларнинг никоҳини ФҲДЁга ариза берилганидан бир ой ўтиб расмийлаштириш тартибини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Никоҳни тиббий кўрикдан сўнг қайд этиш мумкин.

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан
17 август 2021, 16:36

Ярим йилда 1272 нафар ўзбекистонлик қиз хорижликларга турмушга чиққан

Жорий йил бошидан бери мамлакатда жами 143 555 та никоҳ қайд этилди. Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижликларга турмушга чиққан. Уларнинг 207 нафари Россия, 148 нафари Қозоғистон, 106 нафари Туркия, 42 нафари Корея Республикаси, 13 нафари АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқаролари билан оила қурган.

Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
2 март 2021, 13:41

Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

ФҲДЁга ариза топширгандан сўнг, 1 ойлик муддатни 3 ойга узайтириш таклиф этилди. Ушбу таклиф ажримлар сони ортиб бораётгани сабабли, ёшларнинг бир-бирини яхшироқ таниб олиши учун илгари сурилмоқда. «Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул», — дея таъкидланди.

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди
4 сентябрь 2020, 10:43

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади. Бундан ташқари, ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши кутилмоқда.

ФҲДЁ органларининг қоғоз шаклидаги архивлари рақамлаштирилади
5 август 2020, 13:51

ФҲДЁ органларининг қоғоз шаклидаги архивлари рақамлаштирилади

Йил якунига қадар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бунинг учун республика бюджетидан 30 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

ФҲДЁ органларида блокчейн тизими қўлланилади
24 июл 2020, 10:23

ФҲДЁ органларида блокчейн тизими қўлланилади

Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг якунига қадар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) ягона электрон архиви» ахборот тизимини блокчейн технологиясига ўтказади. Бу тизим ахборот хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаши ҳамда фирибгарликлар олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Карантин даврида Тошкентда 3270 та никоҳ қайд этилди
18 июн 2020, 19:39

Карантин даврида Тошкентда 3270 та никоҳ қайд этилди

Карантин даврида Тошкентда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг