«фермер» тегли мақолалар


Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин
25 октябр 2023, 20:53

Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.

Хоразмда фермер ноқонуний сунъий кўл ташкил қилиб, нобудгарчиликка йўл қўйгани айтилмоқда
3 феврал 2023, 11:44

Хоразмда фермер ноқонуний сунъий кўл ташкил қилиб, нобудгарчиликка йўл қўйгани айтилмоқда

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 7,3 гектар суғориладиган ерда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилганликда гумонланмоқда. Бунинг ортидан у нобудгарчиликка йўл қўйиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Бундан буён турли важлар билан фермердан ғалласини олиб қўйиш тақиқланади — президент
11 май 2022, 17:51

Бундан буён турли важлар билан фермердан ғалласини олиб қўйиш тақиқланади — президент

Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Президент бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари буни шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чора кўришни буюрди.

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда
3 феврал 2022, 10:58

Самарқандда фермер 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда

Самарқанд туманида фермер ўзига қарашли хўжаликнинг суғориладиган еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш ва ҳужжатларни тайёрлаб беришни келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 20 минг доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Кластер ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади
28 октябр 2021, 09:28

Кластер ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади

Келгуси йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда улар 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради. «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш заводлари очиқ савдоларга чиқарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг