«фармацевтика» тегли мақолалар


Дориларни рақамли маркировкалаш — Ўзбекистон фармацевтика бозори муаммоларини ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам
23 март 2024, 13:07

Дориларни рақамли маркировкалаш — Ўзбекистон фармацевтика бозори муаммоларини ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадам

Ўзбекистонда айрим импорт дорилар йўқолиб қолди, камига бу препаратларни маркировкалаш даврида кузатилди. Тақчиллик контрабанда эҳтимолини оширди. Маркировкалаш нега керак ва хавфсиз дори бозорини қандай шакллантириш мумкин — AstraZeneca фармкомпанияси вакили Алексей Тетерюкнинг мақоласи шу ҳақда.

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида
6 феврал 2024, 01:11

«Биз „Док-1 Макс“ иши бўйича ҳамкорликка тайёрмиз». Болалар омбудсмани — жабрланган ва вафот этган болаларнинг ота-оналарига компенсация тўлаш ҳақида

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова «Док-1 Макс» сиропи ишида ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Ундан фойдаланиш оқибатида Ўзбекистонда камида 69 бола ҳалок бўлганди.

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади
26 январ 2024, 12:59

Ўзбекистонда дориларнинг телеканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади

Президент қарорига кўра дорилар билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган фармакологик назорат тизими яратилади. Дориларнинг телерадиоканаллардаги рекламаси ССВ томонидан тасдиқланади. Дори омборларида зарур сақлаш амалиёти (GSP) мажбурий бўлади.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент
18 январ 2024, 14:50

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент

Президент Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга экспортни кредитлашга ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Имтиёзли шартларда ажратилган ҳар 1 долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини қандай ривожлантириш режалаштирилмоқда?
29 ноябр 2023, 11:16

Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини қандай ривожлантириш режалаштирилмоқда?

Президент энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дорини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш орқали фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш улушини 35 фоизга етказиш топшириғини берди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 40 фоизга ошириш, шунингдек, оригинал дорилар яратишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Фармацевтларни қўллаб-қувватлаш учун янги марказ ташкил этилади
19 апрель 2023, 10:51

Фармацевтларни қўллаб-қувватлаш учун янги марказ ташкил этилади

«Асакабанк» фармацевтика соҳасида янги лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади.

Украинанинг «Юрия-фарм» компанияси Ўзбекистондаги фармкорхонани сотиб олди
31 март 2023, 19:51

Украинанинг «Юрия-фарм» компанияси Ўзбекистондаги фармкорхонани сотиб олди

Украинанинг «Юрия-фарм» фармкомпанияси Ўзбекистондаги «Река-Мед» корхонасини ЕТТБ кредити ҳисобига сотиб олди. «Юрия-фарм» ўз маҳсулотларининг 30 фоизини экспорт қилган бўлса, унинг 15 фоизи Ўзбекистонга йўналтирилган. Компания шундай йўл билан экспорт харажатларини камайтиради.

ОАВда дори рекламасини чеклаш керак — «Юксалиш»
9 январ 2023, 08:09

ОАВда дори рекламасини чеклаш керак — «Юксалиш»

«Док-1 Макс» истеъмоли натижасида болаларнинг ҳаётдан кўз юмгани Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берди, дея маълум қилди «Юксалиш» ҳаракати. У дориларни назоратсиз қўллаш масаласини кўриб чиқиш ва ОАВда улар рекламасини чеклашни таклиф қилди.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди
15 сентябрь 2022, 15:02

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатлар «Ягона дарча» портали орқали юборилади. Тегишли орган 2 кунда жойига чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилади ва ҳужжатларни текширувда иштирок этмаган холис ходимга топширади.

120 турдаги дори маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йилга кафолатли харид қилинади
13 апрель 2022, 10:06

120 турдаги дори маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йилга кафолатли харид қилинади

1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситасини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йилга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Бунинг учун шу йилнинг ўзида 300 млрд сўм ажратилади. Бундан ташқари, доривор ўсимликларни етиштирувчиларга бир қатор имтиёзлар тақдим этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Президент фармацевтика тармоғида мавжуд қувватларни тўлиқ сафарбар этишни топширди
11 март 2022, 21:14

Президент фармацевтика тармоғида мавжуд қувватларни тўлиқ сафарбар этишни топширди

Президент иштирокидаги маҳаллийлаштириш бўйича йиғилишда фармацевтика тармоғида мавжуд қувватларни тўлиқ сафарбар этиш ва импорт ўрнини тўлдириш масаласига тўхталиб ўтилди. Давлат раҳбари хомашё олиб келиб, божхона ҳудудида қайта ишлаб, экспорт қиладиган корхоналарга, апрелдан бошлаб, қатор имтиёз ва енгилликлар беришни ҳам топширди.

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади
24 январ 2022, 16:33

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармонига кўра, 2026 йилгача дори воситаларини ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар ички бозорнинг 80 фоизини эгаллаши кўзда тутилмоқда. Фармацевтика соҳасида режалаштирилган муҳим ўзгаришлар ҳақида.

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев
7 апрель 2021, 14:35

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев

«Бу каби интеграция, глобализация бор экан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бироз қийин», деди Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Қориев ЕОИИ интеграциялашувнинг камчиликлари ҳақида. Агентлик раҳбари Иттифоқнинг плюс жиҳатлари орасида унинг «катта бозор"лигини таъкидлади.

Мисрнинг Solyphar компанияси Тошкент вилоятида дори заводи қуради
24 феврал 2021, 12:31

Мисрнинг Solyphar компанияси Тошкент вилоятида дори заводи қуради

Тошкент вилоятида Мисрнинг Solyphar компанияси янги фармацевтика заводини қуради. 20 млн долларлик инвестиция киритилиб, 120 турдаги дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади
30 октябр 2020, 10:48

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади

Ўзбекистонда «Сифатли дори-дармонлар қўллашни рағбатлантириш плюс» дастури амалга оширилади. Бу тўғрисидаги ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фарм агентлиги ва USAID томонидан имзоланди.

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди
18 июл 2020, 17:15

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг