«туман» тегли мақолалар


Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?
18 январ 2024, 12:45 1

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?

Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди
18 январ 2024, 10:46

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди

Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида
5 декабр 2023, 10:22

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида

4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.

Тошкентни қалин туман қоплади (фото)
26 ноябр 2022, 09:36

Тошкентни қалин туман қоплади (фото)

Шанба куни эрталаб Тошкентда қуюқ туман кузатилмоқда. Аэропортда баъзи рейсларнинг учиш ва қўниши кечиктирилди. Айни дақиқаларда шаҳар қандай кўринишга эга — фотосуратда.

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди
17 март 2022, 17:37

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани таркибида янги Кўкдала тумани ташкил этилди. Унга Чироқчидаги 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари яшаётган 32 та маҳалла киритилади ва Еттитом шаҳарчаси туман маркази этиб белгиланди.

Қуюқ туман пойтахт аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди
16 март 2022, 12:51

Қуюқ туман пойтахт аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди

16 март куни эрталаб Тошкент аэропортида қуюқ туман тушиши сабабли бир қанча маҳаллий ва халқаро рейслар кечиктирилди ва бошқа аэропортларга кўчирилди.

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган
25 январ 2022, 23:53 1

Ўзгидромет: Ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаган

Тошкентга қалин туман тушди. Пойтахт аҳолиси ҳавода яна чанг пайдо бўлганлигини тахмин қилди. Бироқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши рухсат этилган концентрациядан ошмаганлигини маълум қилди.

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди
25 январ 2022, 20:58

Туман сабабли Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкент халқаро аэропорти қуюқ туман тушиши муносабати билан самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Бироқ Тошкентдан Тель-Авив, Олмаота, Москва, Санкт-Петербург ва Краснодарга рейслар амалга оширилди.

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда
3 январ 2022, 13:37

Қуюқ туман туфайли Урганч ва Нукусга парвозлар кечикмоқда

Қуюқ туман сабабли Урганч ва Нукус аэропортлари якшанба кунидан буён парвозларни қабул қилмаяпти. Йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди.

Туманли об-ҳаво Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклади
29 декабр 2021, 12:50

Туманли об-ҳаво Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклади

Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди
7 декабр 2021, 11:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди

7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Чангли туман қандай пайдо бўлди ва у қанча давом этади? «Ўзгидромет» жавоблари
5 ноябр 2021, 14:33

Чангли туман қандай пайдо бўлди ва у қанча давом этади? «Ўзгидромет» жавоблари

Чанг бўронлар Ўзбекистон ва минтақада тез-тез учраб турадиган ҳолат. Аммо ҳозирда республика бўйлаб кузатилаётган чангли туман ғайриоддий эканлиги қайд этилди. У секин тарқалмоқда ва эртагача давом этиши мумкин, деб хабар берди «Ўзгидромет» «Газета.uz»га. Марказ мамлакатдаги кенг кўламли қурилиш ишлари ушбу ҳодисанинг пайдо бўлиш сабабларидан бири эканлигини тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг