«тақдимот» тегли мақолалар


Жиззах шаҳрида эскирган газ қувурлари алмаштирилади
11 январ 2022, 11:45

Жиззах шаҳрида эскирган газ қувурлари алмаштирилади

Жиззах шаҳрида эски газ қувурлари 1,5 минг километрдан зиёд узунликдаги янги қувурлар билан алмаштириш режалаштирилмоқда. Газ тақсимлаш станциялари сони ҳам қисқаради. Мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож
13 сентябрь 2021, 21:31

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож

Шавкат Мирзиёев хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакатда 500 бемор жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда.

Президент фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
6 сентябрь 2021, 21:34

Президент фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар билан танишди. Тақдимотда 1,25 млрд долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тақдимотда маҳаллий доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Олимпия захиралари коллежларига қабул қилишда гендер тенгликка доир тамойиллар таъминланади
10 июл 2021, 17:03

Олимпия захиралари коллежларига қабул қилишда гендер тенгликка доир тамойиллар таъминланади

Шавкат Мирзиёев Олимпия захиралари коллежларининг Паралимпия спорт бўлимларига юборилган спортчилар учун қўшимча 10 фоизгача квота ажратиш, шунингдек ушбу бўлимларда ота-оналардан ўқув тўловларини ундириш тартибини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Қизлар учун квотани кўпайтириш орқали Халқаро олимпия қўмитасининг гендер тенгликка доир тамойиллари таъминланади.

2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
13 апрель 2021, 13:39

2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда

2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг