«талон-торожликлар» тегли мақолалар


Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда
2 июн 2023, 17:00

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади.

Нарпайлик фермернинг 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
10 май 2023, 23:36

Нарпайлик фермернинг 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нарпай туманида яшовчи фуқаро ва фермернинг яширин оҳак цехи ташкил этиб, 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Самарқанд, Юқоричирчиқ, Қибрай, ТОшкент ва Янгиариқ туманларида ҳам газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош қилинди.

Мирзачўл ХТБ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
30 март 2023, 18:34

Мирзачўл ХТБ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Мирзачўл туман ХТБ мансабдор шахслари ортиқча синфлар шакллантириш, таътил, иш ҳақи ва устама пулларни ортиқча тўлаш, қўшиб ёзиш, камомад каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Улар давлатга қарийб 1,6 млрд сўм зарар етказган. ДХХ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкент маданият бош бошқармасининг собиқ раҳбарлари талон-торожликларда гумонланмоқда
26 март 2023, 11:37

Тошкент маданият бош бошқармасининг собиқ раҳбарлари талон-торожликларда гумонланмоқда

Собиқ Тошкент маданият бош бошқармаси раҳбарлари ўтган йили 20 млрд сўмлик фестивалларни тендерсиз ўтказиш бўйича шартномалар имзолаган. Бундан ташқари, фестиваллар давомида 8 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган, дея хабар қилди Бош прокуратура хабарида.

Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди
17 январ 2023, 17:36

Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди

Жиззах вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида 245,2 млн сўмга жарроҳлик ускуналарини харид қилиш белгиланган. Аммо мансабдорлар бу пулларни талон-торож қилиб, бошқа яроқсиз ускуналар олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида
22 июл 2022, 15:20 2

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси ташкил этилди
22 феврал 2022, 16:00

Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси ташкил этилди

Президент қарори билан Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, ИИВ Тезкор-қидирув департаментида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими ташкил этилди. Ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорлар хатловдан ўтказилади.

«Мароқанд нефть базаси»да нефть маҳсулотлари ўғриланиб, ноқонуний сотиб юборилган
20 сентябрь 2021, 22:37

«Мароқанд нефть базаси»да нефть маҳсулотлари ўғриланиб, ноқонуний сотиб юборилган

«Мароқанд нефть базаси»да нефть маҳсулотларининг ўғриланиб, ноқонуний сотиб юборилгани аниқланди, дея хабар қилди «Ўзбекнафтгаз». Жумладан, нефть базасида 23,3 млрд сўмлик 3219 тонна автобензин биржа савдолари орқали сотиб олинмасдан, истеъмолчиларга жўнатиб юборилган. Бундан ташқари, айрим ходимлар ёқилғи сиғимларининг калибровка жадвалларини ўзгартирилиб, захираларни яширган, ҳайдовчилар эса механиклар билан келишиб, бензинни ҳисобдан чиқаришган. 11 ходим ишдан бўшатилди, жиноий иш қўзғатилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» 899 млн сўмлик қурилиш материаллари талон-торож қилинганини рад этди
7 июл 2021, 07:48

«Ўзбекистон темир йўллари» 899 млн сўмлик қурилиш материаллари талон-торож қилинганини рад этди

«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метроси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Компаниянинг аниқлик киритишича, номаълум шахслар 899 млн сўмлик кабел маҳсулотларини ўғрилаган. Аввалроқ транспорт прокурори Маъруфжон Ходжаев транспорт прокурори Маъруфжон Хўжаев худди шунча миқдордаги талон-торожликлар ҳақида маълум қилган эди.

Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди
25 май 2021, 20:23

Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди

Андижон нефть базасида 33 млн сўмлик камомад ва 24,3 млрд сўмлик дебиторлик қарзлар аниқланди. Бундан ташқари, ходимларга ортиқча ойлик ва мукофот пуллари берилгани маълум бўлди. 10 нафар мансабдор ишдан олинди.

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева
29 апрель 2021, 09:35

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева

«Бюджет пули, бу — халқнинг пули. Бу халққа бориши керак, қандайдир амалдорларнинг чўнтагига боришига мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар шундай бўлаётган бўлса, уларга аёвсиз қонуний чора кўришни таъминлашимиз керак», — деди Сенат раиси Танзила Норбоева

Назорат-текширувчи органлар вазирларга бўйсунмаслиги керак — бош прокурор
24 апрель 2021, 17:30

Назорат-текширувчи органлар вазирларга бўйсунмаслиги керак — бош прокурор

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев вазирлик ва идоралар бўйсинувидаги текширувчи органларнинг мустақиллигини шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция икки йил ичида ўз ташаббуси билан бирор марта ҳам текширув ўтказмаган, бир сўмлик ҳам зарарни аниқламаган. Ваҳоланки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарарларни аниқлаган.

Транспорт прокуратураси: 2020 йилда йўл қурилишида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинди
4 феврал 2021, 20:40

Транспорт прокуратураси: 2020 йилда йўл қурилишида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинди

2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилгани ва уларда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож қилингани фош этилди. Шунингдек, йўл қурилишлари ҳалигача СССР стандартлари асосида олиб борилаётгани маълум қилинди.

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди
26 август 2020, 17:04 1

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди

Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамоат жамғармаси директори ва бошқалар томонидан 2,8 млрд сўмлик маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси
20 август 2020, 17:53 1

Мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган — Ҳисоб палатаси

Ҳисоб палатаси 2,5 йил давомида мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади. Уларнинг 7,2 млрд сўм қуйи бўғинларда мансабдорлар томонидан талон-торож қилинган. Болалар учун 2,2 млрд сўмга яроқсиз «сарёғ», 10,1 млрд сўмга шубҳали гўшт сотиб олинган.

Андижон ва Сурхондарёда 600 млн сўм бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланди
8 август 2020, 22:18

Андижон ва Сурхондарёда 600 млн сўм бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура икки вилоятда бюджет маблағларининг талон-торож қилинганлик ҳолатлари аниқланганини эълон қилди. Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида ишламаётган ишчиларга иш ҳақи ва нафақалар тўланган — 240 млн сўмга яқин маблағлар талон-торож қилинган. Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ҳисобчиси бир неча йил давомида 355,3 млн сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг