«тадбиркор» тегли мақолалар


Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди
13 март 2024, 13:06

Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди

Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди.

Тошкентда тадбиркор ерни 1,3 млн долларга ноқонуний сотишга урингани айтилмоқда
22 феврал 2024, 12:49

Тошкентда тадбиркор ерни 1,3 млн долларга ноқонуний сотишга урингани айтилмоқда

ИИВ департаменти Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлади. Улардан бирида тадбиркор ерини бошқа шахсга 1 млн 340 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлгани, иккинчисида эса икки фуқаро ҳокимлик ерини 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлгани айтилмоқда.

Термиз шаҳри ҳокими тадбиркорни қаматишга урингани айтилди. Ҳокимлик унга фақат жарима қўлланганини билдирди
27 ноябр 2023, 14:48

Термиз шаҳри ҳокими тадбиркорни қаматишга урингани айтилди. Ҳокимлик унга фақат жарима қўлланганини билдирди

Термиз шаҳри ҳокими Ўктам Тўраев чиқинди ташиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарини 15 суткага қаматишга урингани хабар қилинди. Ҳокимлик эса буни рад этиб, тадбиркорга чиқиндилар ўз вақтида йиғиштириб олинмагани ва шаҳарни ободонлаштириш қоидалари бузилгани учун жарима қўлланганини билдирди.

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда
13 ноябр 2023, 18:34

Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун янги воситаларни жорий этиш мақсадида бизнесни ривожлантириш компанияси ташкил этилмоқда. У капитални молиялаштириш, хизмат ипотекаси ва бошқа ёрдамларни кўрсатади. Компания бюджетдан 1,2 трлн сўм ва 100 млн долларлик кредитлар олади.

Яна чигит иши: Тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганини айтмоқда
12 октябр 2023, 18:51

Яна чигит иши: Тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганини айтмоқда

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учради. Унинг «Газета.uz»га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан юк машинаси 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди. Бундай ҳолат Қашқадарёда биринчи марта юз бераётгани йўқ.

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди
28 сентябрь 2023, 17:17

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни очган тадбиркорларга битимга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилди.

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
13 июн 2023, 09:36

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Қорақалпоғистондаги устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлмаган тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади.

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади
3 май 2023, 14:31

Сенат тадбиркорлар ҳисобварақларидаги маблағлар дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

«Ўзбекистон кўплаб мамлакатларни боқа олади». Маргулан Сейсембаев — қишлоқ хўжалиги, нейро тармоқ ва тўсиқлар ҳақида
12 апрель 2023, 13:08

«Ўзбекистон кўплаб мамлакатларни боқа олади». Маргулан Сейсембаев — қишлоқ хўжалиги, нейро тармоқ ва тўсиқлар ҳақида

Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев Тошкентдаги нутқида қишлоқ хўжалигини Ўзбекистоннинг афзаллиги ва уни кучайтириш зарур бўлган соҳа деб атади. Шунингдек, у нейро тармоқларни тартибга солиш, тўсиқлар — жамиятга бўлган ишонч ҳақида нималар дейиши мумкинлигини сўзлаб берди.

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
26 январ 2023, 11:27

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди
13 январ 2023, 12:56

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди

Бухоро шаҳрида оилавий корхона раҳбари банкнинг собиқ масъуллари билан келишиб, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта қимматроққа гаровга қўйган. Қўшимча бино қуриш учун яна кредит олиб, жами 1,3 млрд сўм пулни талон-торож қилди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади
13 декабр 2022, 12:03

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

Президент қарори билан 1 апрелгача тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари текширилади. Текширув президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан амалга оширилади.

Андижонда тадбиркор 2 мингта хонадон бир ой ишлатадиган табиий газни ноқонуний сарфлади
12 декабр 2022, 13:01

Андижонда тадбиркор 2 мингта хонадон бир ой ишлатадиган табиий газни ноқонуний сарфлади

Андижонда тадбиркор тегишли ҳужжатларсиз аҳоли учун тортилган табиий газ тармоғига уланиб, яширин оҳак цехи очган. Бу вақтда у 1 млн 642 минг куб табиий газни ноқонуний сарфланган, бу 2 мингта хонадоннинг бир ойлик газига тенг.

Тадбиркорларга кафиллик бериш имкониятлари икки бараварга оширилади
15 сентябрь 2022, 12:57

Тадбиркорларга кафиллик бериш имкониятлари икки бараварга оширилади

Ўзбекистонда тадбиркорларга кредит олиш учун давлат томонидан кафиллик бериш имконияти оширилади. Шунингдек, кредит тўлови учун гаров таъминоти шартлари хам ўзгаради. Бу бўйича регулятор ва тегишли вазирликлар октябргача режа хужжатларини тақдим этиши керак.

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди
29 июл 2022, 12:46

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди

Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

Яккасаройда ишчиларига намоз ўқишга шароит яратиб берган тадбиркор 21,6 млн сўм жаримага тортилди
24 феврал 2022, 09:52

Яккасаройда ишчиларига намоз ўқишга шароит яратиб берган тадбиркор 21,6 млн сўм жаримага тортилди

Тошкентнинг Яккасарой туманида GTA Showroom компанияси раҳбари корхона биносида ишчи ва мижозларга намоз ўқишга шароит яратиб бергани учун 21,6 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров судья МЖТКнинг 201-моддасини нотўғри қўллаганини, намоз ўқиш «диний маросим эмас, балки эътиқоднинг ўзаги, эркинлиги кафолатланган ҳуқуқ» эканини таъкидлади.

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
21 январ 2022, 16:16

Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг