«сариосиё» тегли мақолалар


Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди
30 январ 2024, 10:01

Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.

Сариосиё-Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
7 январ 2024, 10:23

Сариосиё-Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Тошкент-Термиз-Сариосиё-Тошкент йўналишида Let L-410 ҳаво кемаси билан илк синов парвози амалга оширилди. Доимий парвозлар йўловчи терминали қурилиб, зарурий инфратузилма яратилгандан сўнг ATR-72, Let L-410 ва ундан кичик самолётларда йўлга қўйилади.

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент
17 ноябр 2023, 17:11

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент

2024 йилдан Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги аэропортга йўловчи самолётлари қатнай бошлайди, Сариосиё ва Тошкент ўртасида поезд қатнови амалга оширилади, деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у Бойсунда очиқ осмон музейини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди.

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»
4 август 2023, 12:37

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»

Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди
26 ноябр 2022, 18:37

Франция фуқароси Тожикистондан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғини олиб ўтаётганда ушланди

Сурхондарёдаги «Сариосиё» чегара божхона постидан ўтаётган франциялик фуқаронинг юклари орасидан 4 дона қуритилган кўкнори бошоғи аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сариосиёда «Ҳазарбоғ» канали ирмоғидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди
26 октябр 2022, 11:38

Сариосиёда «Ҳазарбоғ» канали ирмоғидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди

Августда Сурхондарёдаги «Ҳазарбоғ» каналидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди. Суд-тиббий экспертиза унинг ўлимига бурун ва оғиз бўшлиғининг сув билан беркитилишидан вужудга келган механик асфикция сабаб бўлганини айтди. Бунда жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинди.

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади
13 сентябрь 2021, 09:50

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади

Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди
25 май 2021, 11:26

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг