«рома» тегли мақолалар


«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди
28 июл 2023, 09:49

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди

«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди
1 июн 2023, 10:07

«Севилья» «Рома»ни мағлуб этиб, 7-марта Европа Лигаси ғолиби бўлди

Венгрия пойтахтида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида «Севилья» жамоаси пенальтилар сериясидаги устунлик эвазига 7-марта ушбу кубокка эга чиқди. Испан клуби бу билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видео, фото).

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди
26 май 2022, 10:37

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди

Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» клуби «Фейеноорд» устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Римликлар сафида ўйнаётган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди
21 январ 2022, 10:16

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди

Италия кубогининг нимчорак финал баҳсида «Рома» клуби «Лечче» га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга ромаликлардан Тэмми Абраҳам, Мараш Кумбулла ҳамда захирадан тушган Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Бу Элдорнинг жорий мавсумдаги 2-голи.

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар
3 август 2021, 15:08 1

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар

Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди
3 август 2021, 09:53

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби «Женоа» сафида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери учун 17,5 млн евро тўлади. Футболчи римликлар билан 2026 июнининг охиригача шартнома имзолади. Шомуродов «бўрилар» сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.

Элдор Шомуродов «Рома»га ўтмоқда
29 июл 2021, 10:51

Элдор Шомуродов «Рома»га ўтмоқда

Спорт журналистлари Николо Скира ҳамда Фабрицио Романо ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни Италиянинг «Рома» клуби билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилишди. Римликлар ҳужумчини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача «Рома» манфаатларини ҳимоя қилади.

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ
28 июл 2021, 17:30

«Рома» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, римликлар футболчи учун 15 млн евро таклиф қилган, аммо «Женоа» жамоаси форвард учун 20 млн евро талаб қилишмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Шомуродов фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг