«рақамлаштириш» тегли мақолалар


Маҳаллалар рақамлаштирилиб, «Халқ назорати» платформасига эътибор кучайтирилади
20 декабр 2023, 22:19

Маҳаллалар рақамлаштирилиб, «Халқ назорати» платформасига эътибор кучайтирилади

Президент IT соҳасига доир йиғилишда маҳалла қўмиталари ходимлари планшет ва компьютерлар билан таъминланса ҳам, рақамли ечимлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. «Рақамли маҳалла» тизимини ишга тушириш, «Халқ назорати» платформасини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистонда «маҳалла еттилиги» ташкил этилди. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади
27 сентябрь 2023, 10:18

Ўзбекистонда «маҳалла еттилиги» ташкил этилди. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади

Маҳаллаларнинг бошқарув ходимлари сони солиқчи ва ижтимоий ходим қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпайди. Маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масала, жумладан, моддий ёрдам ва кредитлар ҳал этилади. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади. Шунингдек, маҳалла раисининг ваколатлари кенгаяди.

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида
16 август 2023, 18:52

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» конларда қудуқ қазиш жараёнидаги геологик хатарларни камайтириш, шунингдек, конлар, геологик ва техник маълумотларни рақамлаштириш ҳисобига 64,4 млн доллар иқтисодий фойда кўргани ҳақида маълумот берди.

Xalq nazorati платформаси Ўзбекистоннинг яна 7 та шаҳрида ишга тушади
26 май 2023, 15:30

Xalq nazorati платформаси Ўзбекистоннинг яна 7 та шаҳрида ишга тушади

Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида Xalq nazorati платформаси ишга туширилади, халқаро IT сертификатларини олиш харажатлари давлат томонидан қопланади ҳамда 47 турдаги маълумотнинг талаб этилиши бекор қилинди.

Ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга туширилади
23 феврал 2023, 11:22

Ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга туширилади

Президент рақамлаштиришни жадаллаштириш учун ҳудудларда Рақамли ташқи реклама портали ишга тушишини маълум қилди. Ташқи рекламадан тушган пулнинг 20 фоизи вилоятларнинг ўзида соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

Ўзбекистонда янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақамларини олиш онлайнга ўтказилади
22 феврал 2023, 20:40

Ўзбекистонда янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақамларини олиш онлайнга ўтказилади

Ўзбекистонда янги автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам беришнинг электрон тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Президент ҳали кўплаб соҳалар рақамлаштирилмаганини танқид қилди. Масалан, одамлар «086-шакл» олиш учун ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев рақамлаштиришда камчиликка йўл қўйган тизимларни санади
22 феврал 2023, 18:03

Шавкат Мирзиёев рақамлаштиришда камчиликка йўл қўйган тизимларни санади

Шавкат Мирзиёев рақамлаштириш бўйича халқни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини танқид қилди. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлияда 32 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмаганини таъкидлади.

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
27 август 2022, 15:46

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.

Германия Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга сармоя киритади
25 август 2022, 09:53

Германия Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга сармоя киритади

Ўзбекистон️ ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича келишув имзоланди. Унга мувофиқ, ️Германия тараққиёт банки соҳа ривожи учун Ўзбекистонга қарийб 62 млн евро инвестиция киритади.

«Одамлар Ўзбекистонда коррупция йўқлигига ишониши керак» — президент
29 май 2021, 13:16 1

«Одамлар Ўзбекистонда коррупция йўқлигига ишониши керак» — президент

«Энди тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади, мана шуни билинглар. Қонун устувор — жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар Ўзбекистонда коррупция йўқлигига ишониши керак. Ҳамма ҳоким хулоса қилиши керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Президент коррупциянинг олдини олиш учун соҳаларни рақамлаштириш зарурлигини қайд этди.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди
4 сентябрь 2020, 11:35

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди

Президент суд ҳокимияти органларининг фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастурни тасдиқлади. Йил охирига қадар суд мажлисларида қатнашиш имкониятини берувчи мобил иловани яратиш бўйича кўрсатма берилди. 2021 йилдан бошлаб барча судлардаги мажлисларни аудиоёзувга ёзиб олиш мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг