«прописка» тегли мақолалар


Прописка тўғрисидаги қонун бекор қилиниб, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилади
8 май 2023, 23:19

Прописка тўғрисидаги қонун бекор қилиниб, рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 12 тоифадаги фуқаролар доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон президенти фармони билан янгиланган Конституцияга зид бўлган мазкур қонун бекор қилинмоқда.

Рим ҳуқуқининг тамойиллари Конституцияда қайд этилиши мумкин
20 июн 2022, 17:53

Рим ҳуқуқининг тамойиллари Конституцияда қайд этилиши мумкин

Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди. Ҳаёт дахлсизлиги Бош қонунда мустаҳкамланиши кераклиги ҳам айтилди.

4 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 феврал 2022, 22:00

4 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пекинга етиб борган Шавкат Мирзиёев, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимникилиги ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси борлиги, йўллардаги носозликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган «Shaffof yo’l» платформаси, «прописка» сўзидан воз кечишни маъқуллаган сенаторар, уч марта суиқасд уюштирилган дарахтлар, қишда чўмилиш ҳақида Тошкент моржларидан интервью ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади
4 феврал 2022, 15:06

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.

«Битта айбим Тошкентда туғилмаганим эди» — президент «прописка» ҳақида гапирди
22 сентябрь 2021, 20:17

«Битта айбим Тошкентда туғилмаганим эди» — президент «прописка» ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев бир вақтлар Тошкентда «прописка» олиш азоб бўлгани, унинг ўзи ҳам институтда фан номзоди бўлмагунча «прописка"сиз бўлганини эсга олди. «Битта айбим — Тошкентда туғилмаганим учун эди. Нима дегани бу? Адолат эмас-ку бу», — дея таъкидлади у.

Адлия вазирлиги ва Сенат аёлларни эрининг уйига пропискага қўймасликдаги «казус»ни муҳокама қилди
31 май 2021, 20:36 1

Адлия вазирлиги ва Сенат аёлларни эрининг уйига пропискага қўймасликдаги «казус»ни муҳокама қилди

Сенатда келинларни фарзандлари билан эрининг уйига рўйхатга қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. Уйни сотишда улар розилигининг олинмаслиги кўчада қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов эса муаммонинг бошқа томони борлигини таъкидлади.

Ҳомиладор аёлни «прописка» сабабли пойтахт туғруқхонасига қабул қилишмади
12 май 2021, 14:23

Ҳомиладор аёлни «прописка» сабабли пойтахт туғруқхонасига қабул қилишмади

Тошкент шаҳридаги 1-сонли туғруқхонада Янгийўл туманида рўйхатда бўлган ҳомиладор аёлни қабул қилишмади. Вазият ўрганилгач, пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва туғруқхона комплексининг бош шифокори ишдан бўшатилди.

Бир қатор давлат хизматларида «пропискага қарамлик» бекор қилиниши мумкин
11 декабр 2020, 12:55 1

Бир қатор давлат хизматларида «пропискага қарамлик» бекор қилиниши мумкин

Никоҳдан ўтиш, хорижга чиқиш паспортини олиш, транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва бошқаларда «прописка қарамлиги»ни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

«Прописка»ни қандай қилиб онлайн олиш мумкин?
2 ноябр 2020, 15:32

«Прописка»ни қандай қилиб онлайн олиш мумкин?

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиш (прописка) бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун OneID ва электрон рақамли имзо калити талаб этилади. Уни қандай олиш бўйича қўлланма.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
22 август 2020, 17:24

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ошаётган нафақалар, прописка бўйича янги тартиблар, жонли ижродаги концертлар учун чегирмалар, ундирилиши умидсиз солиқларни ҳисобдан чиқариш тартиблари ва бошқалар — 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар.

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди
6 июл 2020, 20:02

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.

Бошқа ҳудудларда яшовчилар Тошкентда қарийб 13 мингта квартира сотиб олди
17 июн 2020, 23:13

Бошқа ҳудудларда яшовчилар Тошкентда қарийб 13 мингта квартира сотиб олди

Доимий прописка тўғрисидаги талаб бекор қилинганидан кейин бошқа ҳудудларда яшовчи фуқаролар Тошкентда қарийб 13 мингта, Тошкент вилоятида эса 2 мингдан ортиқ квартира сотиб олди. Бу уй-жой олди-сотди битимларининг қарийб 70 фоизини ташкил этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг