«платформа» тегли мақолалар


Интернетдан фойдаланишга шароити йўқлар учун махсус платформа яратилди
28 сентябрь 2022, 14:42

Интернетдан фойдаланишга шароити йўқлар учун махсус платформа яратилди

Интернетдан фойдаланишга шароити йўқ аҳоли қатлами учун «Яхши нарсалар интернети» деб номланган ахборот платформаси ишга тушди. У ЮНИСЕФ ҳамда ҳукумат идоралари ва мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Платформадан фойдаланиш бепул.

Apple ва Coursera вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
25 июн 2022, 12:41

Apple ва Coursera вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

АКТ вазири Apple компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда ApplePay тизимини жорий этиш, 5G тармоқларида iPhoneдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Coursera таълим платформаси вакиллари билан ўзбекистонлик ёшларига IT касбларини ўқитишни йўлга қўйиш келишилди.

Энди фуқаролар йўллардаги носозликлар ҳақида «Shaffof yo’l» платформаси орқали хабар бериши мумкин
4 феврал 2022, 16:28 1

Энди фуқаролар йўллардаги носозликлар ҳақида «Shaffof yo’l» платформаси орқали хабар бериши мумкин

Ҳукумат қарори билан 1 июлдан аҳоли йўллардаги носозликлар, светофор ва йўл белгилари ўрнатилмагани ҳақида фото ва видеомурожаатларни «Shaffof yo’l» платформаси орқали юбориш мумкин. Ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар овоз бериш йўли билан танлаб олинади. Ғолиб таклифлар бўйича йўлларни таъмирлашга ҳар йили маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси учун бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади
28 январ 2022, 12:57

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси учун бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади

Президент қарорига асосан «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади. Бундан ташқари, ҳар йили туман ва шаҳарлардаги намунали маҳаллаларда замонавий фитнес кўчалари ташкил этилади.

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди
30 декабр 2021, 15:41 1

Қарийб 7 ойда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларига 43,4 млрд сўм тўлаб берилди

Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, «Соғлом турмуш тарзи» платформасида (1hls.uz) рўйхатдан ўтганлар сони 1,2 млн кишидан ошди. Шу йилнинг 10 июнидан ҳозирги кунга қадар платформа фойдаланувчиларига пиёда юрганлиги учун 43,4 млрд сўм тўлаб берилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг