«паррандачилик» тегли мақолалар


Ўзбекистонда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 315 млн доллар йўналтирилади
13 феврал 2024, 23:29

Ўзбекистонда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 315 млн доллар йўналтирилади

Гўшт, сут ва тухум етиштиришни кўпайтиришга 315 млн доллар ажратилади, маблағ чорва комплексини ташкил этиш, қорамол олиш ва омухта-ем чиқариш учун берилади. Президент беларуслик ҳамкорлар билан 200 млн долларлик сут ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон ҳудудларида сут йиғиш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
17 апрель 2023, 22:55

Ўзбекистон ҳудудларида сут йиғиш марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон президенти озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди. Жумладан, ҳудудларда сут йиғиш марказларини ташкил этиш, чорва молларини идентификация қилиш, паррандачилик хўжаликларига 35 млн доллар ажратиш, креветкани саноат усулида етиштириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди
8 январ 2023, 13:26

Ўзбекистонда гўшт ва сут ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар икки бараварга камайди

Президент қарори билан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига чорвачилик ва парранда гўшти, сут ва балиқ етиштириш учун ажратиладиган субсидиялар миқдори икки баробарга қисқартирилди. Бу ушбу маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин, деди фермерлардан бири.

Паррандачилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилади
16 июн 2022, 19:00

Паррандачилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар берилади

1 июндан паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача револьвер кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, паррандачилик хўжаликларига давлат томонидан имтиёз ва субсидияларни my.vetgov.uz сайти орқали бериш йўлга қўйилмоқда.

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?
27 апрель 2022, 17:57 1

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?

Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди
26 январ 2022, 10:28

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

Паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори оширилмоқда.

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади
16 июн 2021, 17:01

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. Паррандачилар учун уч йил давомида қатор солиқлар, жумладан, даромад ва мол-мулк солиғида камайтирилган ставкалар қўлланилади


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг