«ободонлаштириш» тегли мақолалар


Тошкентда ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш бўйича вазифалари аукционга қўйилади ва хусусий шерикларга берилади
29 март 2024, 22:53

Тошкентда ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш бўйича вазифалари аукционга қўйилади ва хусусий шерикларга берилади

Тошкентда 15 апрелдан бошлаб туман ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва йўлларга хизмат кўрсатиш вазифалари аукцион орқали хусусий шерикларга ўтказилади. Вилоятларда дарахт экиш, ариқ тозалаш ва кўчаларни ёритиш ишлари чиқинди корхоналарига берилади.

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер дарахт экиш учун ободонлаштириш бошқармаларига берилади
29 март 2024, 11:47

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер дарахт экиш учун ободонлаштириш бошқармаларига берилади

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Ер тайёр қилиниб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

«Мақсадимиз — ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш». Президент Тошкентдаги маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади (+фото)
20 март 2024, 01:11

«Мақсадимиз — ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш». Президент Тошкентдаги маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Дилбулоқ» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» ва аҳоли томонидан ташкил этилган корхоналар фаолияти билан танишди. Шунингдек, фуқароларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади. Фото.

Тошкентнинг Истироҳат кўчаси аҳолиси қарийб икки йил аввал бошланган хиёбонни ободонлаштириш ишларини охирига етказишни сўрамоқда
1 декабр 2023, 21:34

Тошкентнинг Истироҳат кўчаси аҳолиси қарийб икки йил аввал бошланган хиёбонни ободонлаштириш ишларини охирига етказишни сўрамоқда

Пойтахт ҳокимлиги 2022 йили Истироҳат кўчасидаги хиёбонда ободонлаштириш ишларини бошлаганди. Етти ойда яшил ҳудуднинг ярмида болалар ва спорт майдончалари, пиёдалар йўлкалари ва чироқлар пайдо бўлди. Бироқ кўчанинг қолган қисми чиқинди омборига айланди. Аҳоли ишни охирига етказишни сўрамоқда.

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди
11 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Президент бу борада аввал йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик шарт эканини таъкидлади. У ободонлаштириш бўлимларини хусусий секторга ўтказиш бўйича тажриба ўтказишни маъқуллади.

Тошкент шаҳри кенгаши гул экиш учун 12 млрд сўм ажратишни маъқуллади
20 сентябрь 2023, 14:06 1

Тошкент шаҳри кенгаши гул экиш учун 12 млрд сўм ажратишни маъқуллади

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари пойтахтда мавсумий гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди
16 ноябр 2022, 17:59

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Умаровга бошқарма «балансида бўлган техниклардан самарали фойдаланмагани ва ишда йўл қўяётган камчиликлари» учун ҳайфсан берди.

Қашқадарёда ободонлаштириш ташкилоти 573 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
25 август 2022, 17:38

Қашқадарёда ободонлаштириш ташкилоти 573 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Қашқадарёда кўп қаватли уйларни ободонлаштириш учун ажратилган 573,2 млн сўм маблағ талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар бу маблағни бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ўзлаштирган. Уларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида
27 сентябрь 2021, 18:01 3

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.

Бош прокуратура туман прокурори уйидаги мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарни ўрганмоқда
10 август 2021, 22:03

Бош прокуратура туман прокурори уйидаги мажбурий меҳнат ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Бош прокуратура ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори уйида мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Вилоят прокуратураси уч нафар ходим ўз хоҳиши билан ишлаганини маълум қилди.

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда
10 август 2021, 11:30

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда

«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

«Одамларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак». Депутат — маҳаллаларни ободонлаштириш ҳақида
9 август 2021, 19:25

«Одамларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак». Депутат — маҳаллаларни ободонлаштириш ҳақида

Депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси маҳаллаларни ободонлатириш борасида бекорда шикоят қилмаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, айрим ҳолатларда қурилиш ишларидан кейин «маҳаллалар бор файзу тароватидан маҳрум бўлмоқда».

«Улар ҳамма нарсани қадрсизлантиришди». Тошкент аҳолиси — пойтахтдаги «шафқатсиз» ободонлаштириш тўғрисида
8 июн 2021, 14:07

«Улар ҳамма нарсани қадрсизлантиришди». Тошкент аҳолиси — пойтахтдаги «шафқатсиз» ободонлаштириш тўғрисида

Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 300 га яқин бино фасадларини янгиламоқда
18 май 2021, 13:36

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 300 га яқин бино фасадларини янгиламоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги Навоий, Нукус ва Шота Руставели кўчаларида 300 га яқин бино фасадларини таъмирламоқда. «Газета.uz» лойиҳа тафсилотларини ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли фикрини ўрганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг