«натижалар» тегли мақолалар


«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми ғолиблари эълон қилинди
4 апрель 2022, 23:05

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми ғолиблари эълон қилинди

1 апрель куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми якунланди ҳамда ғолиблар эълон қилинди. Натижаларга кўра, ушбу мавсум давомида фуқаролар жўнатган жами 70 мингга яқин ташаббусдан 2215 таси ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида эса 6,7 млн кишидан кўпроқ аҳоли иштирок этди. Ғолиб деб топилган ташаббусларнинг 34 фоизи умумтаълим мактабларини таъмирлаш лойиҳалари бўлди.

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди
20 феврал 2022, 20:11

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 24-Олимпиада ўйинлари якунланганини тантанали эълон қилди. Бу йилги ўйинларда умумжамоа ҳисобида 37 та медаль билан Норвегия етакчи бўлди. Жамоавий натижаларга кўра, 2-ўринни Германия ва 3-ўринни Хитой Халқ Республикаси эгаллади.

2021 йилда IT Park резидентлари экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга оширди
8 феврал 2022, 18:22

2021 йилда IT Park резидентлари экспорт ҳажмини қарийб 3 бараварга оширди

2021 йилда IT Park резидент компаниялари томонидан 2,5 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди, шундан 46 млн доллар экспорт ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2020 йилга қараганда 2,8 баробар кўп. Қолаверса, ўтган йили IT Park резидентлари сони жами 523 тага етди, йил давомида 104 та янги компания ташкил этилган, 124 та компания эса резидентликдан маҳрум этилди.

ДТМ биноси олдида натижалардан норози бўлган абитуриентлар тўпланишди
6 октябр 2020, 11:48

ДТМ биноси олдида натижалардан норози бўлган абитуриентлар тўпланишди

Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг