«нархлар» тегли мақолалар


Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди
12 июл 2023, 16:38

Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини очиқлай олмаслиги, лекин миллий манфаатлар, бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, рақобатбардош нархлар белгиланганини таъкидлади.

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ
15 июн 2023, 14:35

Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи бир йилда 27 фоизга ошди — ИТИМ

Май ойида пойтахтдаги иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 2,5 фоизга кўтарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошди. Шаҳардаги ижара нархлари эса йил бошидан бери 12,1 фоизга камайди.

ҚҚС ставкасининг 12% га туширилиши нархлар пасайишига олиб келмади — ПМТИ
2 март 2023, 09:41

ҚҚС ставкасининг 12% га туширилиши нархлар пасайишига олиб келмади — ПМТИ

«Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг 15% дан 12% га туширилиши нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келмаган», — демоқда ПМТИ экспертлари. Бунга яширин иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат шаклланиб улгурмагани ва бошқа омиллар сабаб сифатида келтирилди.

UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди
28 феврал 2023, 12:11

UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Redline линияси услубида ишлаб чиқилган автомобиллар 3 та комплектацияда тақдим этилиб, 334,8 млн сўмдан 374,1 млн сўмгача (ҚҚСсиз) сотилади.

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди
6 сентябрь 2022, 18:25

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари эълон қилинди

2022 йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Бир тонна маҳсулот хомашёсининг ўрта нави ҚҚС билан бирга 10 млн сўмни ташкил этади.

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади
19 март 2022, 00:43

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади

18 март куни биржа аукционларида шакарнинг ўртача қиймати ўтган кунга нисбатан 15,3 фоизга — 1 кг учун 11 921,9 сўмдан 10 101,3 сўмга арзонлашди. Шу куни 2100 тонна шакар сотилди. Харидорлар сони ҳам ортди.

«Блэкаут» сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
26 январ 2022, 21:37

«Блэкаут» сабаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кескин ошиб кетмайди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Мирзаев электр энергия ва газ таъминотидаги узилишлар ортидан бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, етарли миқдорларда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилган, улар муқобил энергияга уланган музлатгич ва омборхоналарда сақланмоқда. Иссиқхоналар эса бир неча кун ичида табиий газ билан таъминланади.

Июнда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бир ой ичида нархлар қандай ўзгарди?
5 июл 2021, 19:39

Июнда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бир ой ичида нархлар қандай ўзгарди?

Июнь ойида мавсумий омиллар ҳисобига 0,2 фоизлик мавсумий дефляция кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлашди, мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухум нархи сезиларли пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашди.

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди
19 апрель 2021, 17:16 3

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди

Тадқиқотларга кўра, Тошкент шаҳридаги апельсин, лимон ва банан нархлари МДҲ ва Европанинг Лондон, Берлин ва Рим каби бир қатор марказларидаги нархлардан баланд бўлиб турибди. Шунингдек, бошқа турдаги озиқ-овқат нархлари бўйича Тошкент шаҳридаги минимал нархлар МДҲ давлатлари пойтахтидаги нархлардан анча баланд эканлиги аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг