«намойиш» тегли мақолалар


Грузияда қаршилик намойишларидан сўнг «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди
9 март 2023, 11:48

Грузияда қаршилик намойишларидан сўнг «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди

Грузияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Йиғилганлар буни «Россия йўлидан юриш» деб баҳолаган. Мамлакат президенти намойиш иштирокчиларини қўллаб-қувватлади. Лойиҳа парламентдан қайтариб олинди.

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди
11 май 2021, 18:31

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди

Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди
5 апрель 2021, 20:42 1

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди

Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади
19 август 2020, 12:33 2

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади

Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди
17 август 2020, 10:55

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди

16 август куни Минскда Александр Лукашенко тарафдорлари ва унинг ҳокимиятига қаршилар иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтди. Лукашенко тарафдорлари намойишида бир қисми бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат бўлган 65 минг киши йиғилди. Оппозиция тарафдорлари намойишида эса 200 минг одам қатнашди — бу Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлди.

Берлинда карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди
3 август 2020, 13:31

Берлинда карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Берлинда коронавирус пандемияси сабабли қўйилган чекловларга қарши митинглар бўлиб ўтди. Тўқнашувлар натижасида 45 полиция ходими жароҳатланди, 133 иштирокчи ҳибсга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг