«маҳкум» тегли мақолалар


Тошкент вилоятидаги колония маҳкуми йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ушланди
25 январ 2024, 10:30

Тошкент вилоятидаги колония маҳкуми йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланиб ушланди

Оҳангарон туманидаги манзил колонияси маҳкуми 28,5 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга шерикликда гумонланган икки шахс аввалроқ 29 минг доллар олаётганида ушланган. Улар қурилиш компаниясига Хоразмда 72,5 млрд сўмлик сув тармоғи тортиш лойиҳасини тендерсиз олиб беришини айтган.

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди
26 декабр 2023, 16:04

Навоийда 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди

Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.

Ўзбекистонда энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
24 март 2023, 12:05

Ўзбекистонда энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади

Ўзбекистонда энди маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш суд томонидан ҳал этилади.

Жиззахдаги колониядан қочган 2 маҳкум Қирғизистон билан чегарада қўлга олинди
6 январ 2023, 15:17

Жиззахдаги колониядан қочган 2 маҳкум Қирғизистон билан чегарада қўлга олинди

Зафаробод туманидаги 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясидан қочган икки маҳкум бир кундан кейин Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Жиззахдаги колониядан икки нафар маҳкум қочиб кетди
5 январ 2023, 15:48

Жиззахдаги колониядан икки нафар маҳкум қочиб кетди

4 январь куни Зафаробод туманидаги 30-сон манзил-колониясидан ўта оғир жиноят содир этган икки нафар маҳкум қочиб кетди. Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан уларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Қаршидаги манзил-колониясидан қочиб кетган маҳкум қўлга олинди
17 октябр 2022, 12:19

Қаршидаги манзил-колониясидан қочиб кетган маҳкум қўлга олинди

Қаршидаги манзил колониясидан маҳкум рухсатсиз чиқиб кетди. У 2015 йилда 14 ёшга кирмаган шахсни зўрлагани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 2020 йилда эса ёпиқ турдаги қамоқхонадан манзил колониясига ўтказилган. У қўлга олинди ва ҳозирда ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўрилмоқда.

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман
21 июн 2022, 10:33

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.

Рейтинг: Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади
25 октябр 2021, 11:25

Рейтинг: Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади

Ўзбекистон қамоқхоналардаги маҳкумларнинг умумий сони бўйича рейтингда 62-ўринни эгаллади, ҳозир муассасаларда 22 867 нафар шахс жазо ўтамоқда. Мамлакатда ҳар 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади ва бу борадаги рейтингда эса Ўзбекистон 179-ўринга лойиқ кўрилди.

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди
1 июл 2020, 11:16

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди ва маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг