«маҳаллалар» тегли мақолалар


Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади
21 март 2024, 14:16

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади

Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.

Маҳаллаларда футбол инфратузилмаси ривожлантирилади — президент йиғилиши
15 март 2024, 23:09

Маҳаллаларда футбол инфратузилмаси ривожлантирилади — президент йиғилиши

Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Мавжуд стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш, улар мавжуд бўлмаган жойларда эса ДХШ асосида янгисини қуриш режалаштирилган. «Газета.uz» фуқаролар футбол майдонлари бузилишига қарши чиққан ҳолатлар ҳақида ёзганди.

Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳаллага қўшимча 500 млн сўмдан ажратилади
30 март 2023, 15:27

Қорақалпоғистондаги ҳар бир маҳаллага қўшимча 500 млн сўмдан ажратилади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича 3 та ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади, 38 минг одамнинг кадастри тўлиқ қилиб берилади. Шунингдек, йил охиригача 4 мингта уй-жой қурилади.

Тошкент маҳаллаларига ободонлаштириш учун 1 млрд сўмдан ажратилади
10 феврал 2023, 22:12 1

Тошкент маҳаллаларига ободонлаштириш учун 1 млрд сўмдан ажратилади

Президент Тошкентдаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 млрд сўмдан маблағ ажратишни тасдиқлади. Маблағлар инфратузилмани ривожлантириш ва қаттиқ совуқдан зарар кўрган муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлашга йўналтирилади.

2022 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 2,7 трлн сўм маблағ ажратилади
26 октябр 2022, 12:02

2022 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 2,7 трлн сўм маблағ ажратилади

Президентнинг 2022−2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, жорий йилда жами 5284 та маҳалла учун 2 трлн 700 млрд сўм ажратилади. Йил якунига қадар ўзлаштирилмаган маблағлар кейинги йилдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент
19 апрель 2022, 19:24

Йил якунига қадар маҳаллаларда бўш бино қолиши керак эмас — президент

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари мамлакат бўйича 5 мингга яқин бўш бино борлигини аниқлади. Шавкат Мирзиёев бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағларни ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлашни буюрди. «Йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас», — деди у.

Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди
20 январ 2022, 11:54 1

Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

Президент қарорига асосан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, унинг ўрнига республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 млн сўмдан 5 млн сўмгача маош тўланади. Ҳар чоракда энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг