«кутубхона» тегли мақолалар


«Ziyouz.com» 20 ёшга тўлди
9 апрель 2024, 21:10

«Ziyouz.com» 20 ёшга тўлди

Ўзбек тилидаги энг йирик онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» ишга тушганига 20 йил тўлди. Порталда минглаб насрий, ўн минглаб шеърий асар, мингларча илмий-маърифий мақола тўпланган. «„Ziyouz.com“ халқимизнинг зиёли бўлмоғига […] ҳисса қўшаётганидан бахтлиман», дейди лойиҳа асосчиси Давронбек Тожиалиев.

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди
8 ноябр 2023, 10:13

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди

Қўқон шаҳрида китобхон икки ёш ўз никоҳ тўйини «Амири» кутубхонасида ўтказди. «Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада учратганман», — дейди куёв. Тадбирда шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.

Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди
13 апрель 2023, 11:11

Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди

Тошкентда ёз фаслига режалаштирилган Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди. Бу мураккаб реставрация ишлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, «жамоат майдонининг муносиб намунаси» бўлиши ваъда қилинган кутубхона олдида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанддаги ёпилаётган кутубхона китоблари макулатурага топширилмайди, ходимлар иш ўрни ҳам сақлаб қолинади
6 март 2023, 11:21

Самарқанддаги ёпилаётган кутубхона китоблари макулатурага топширилмайди, ходимлар иш ўрни ҳам сақлаб қолинади

Булунғур туманидаги 74 йиллик кутубхона ёпилиб, бино аукционда сотиб юборилгани ва ходимлар ишсиз қолгани ҳақида хабар тарқалганди. Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети бино эскиргани учун ёпилиши, китоблар макулатурага топширилмаслиги ва ходимлар ишсиз қолмаслигини билдирди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан 24/7 режимида ишлашни бошлайди
28 октябр 2022, 18:39

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан 24/7 режимида ишлашни бошлайди

Миллий кутубхона 1 ноябрдан туну-кун ишлай бошлайди. Ушбу тартиб кутубхонанинг асосий ўқиш залларига жорий этилмайди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашга ўтади
25 октябр 2022, 17:32

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимида ишлашга ўтади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.

Ислом Каримов номидаги кутубхона фойдаланишга топширилди — фоторепортаж
30 август 2022, 19:00

Ислом Каримов номидаги кутубхона фойдаланишга топширилди — фоторепортаж

Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди. 70 мингдан ортиқ китоб ва 10 мингдан зиёд журнални жамлаган кутубхонада олим ва тарихчиларнинг биринчи президент ҳақидаги қўлёзмалари ҳам мавжуд. Барчани 5 сентябрдан қабул қиладиган маскандан «Газета.uz» фоторепортажи.

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади
31 январ 2022, 10:01

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади

Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди
15 декабр 2021, 13:22

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди
13 декабр 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

Нурафшонда 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилади
8 ноябр 2021, 15:01

Нурафшонда 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилади

Нурафшонда Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шунингдек, кутубхона қуриш учун 34,4 млрд сўм (3,2 млн доллардан ортиқ) маблағ йўналтирилди. Лойиҳа Қаршидаги «Qashqadaryo Maks Servis Qurilish корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳокимлик харажатлар юзасидан изоҳ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг