«кластерлар» тегли мақолалар


Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган — президент
12 феврал 2024, 12:47

Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган — президент

Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.

Пахта хомашёсини етказиш шартномалари биржа орқали тузилади, фермерлар қисман эркинликка эга бўлади
14 декабр 2023, 15:32

Пахта хомашёсини етказиш шартномалари биржа орқали тузилади, фермерлар қисман эркинликка эга бўлади

2024 йилги ҳосил мавсумидан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномалар товар-хомашё биржаси орқали тузилади. Фермерлар ортиқча хомашёни, шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан етиштирилган пахтани эркин сотиш имкониятига эга бўлади. Фермер ва кластерларни кредитлашнинг янги тизими жорий этилади.

Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар энди чигит экишдан аввал биржада тузилади
13 декабр 2023, 12:08

Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар энди чигит экишдан аввал биржада тузилади

Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда 2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар чигит экишдан аввал биржада савдо ўтказиш орқали тузилиши маълум қилинди. Фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш учун кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади.

Кластерларга импорт қилинган пахта уруғини экишга рухсат этилади, тўқимачилик саноатига янги имтиёзлар берилади
9 ноябр 2023, 21:49

Кластерларга импорт қилинган пахта уруғини экишга рухсат этилади, тўқимачилик саноатига янги имтиёзлар берилади

Балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70−80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади, деди президент. Айрим тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар берилади.

Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин
25 октябр 2023, 20:53

Ўзбекистон фермерларига кластерларни ўзи танлаш ва ортиқча ҳосилни эркин сотишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири
20 октябр 2023, 15:08

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири

Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент
18 август 2023, 21:43

Пахта хомашёси нархларидаги фарқ туфайли кластерлар 6 трлн сўм зарар кўрди — президент

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.

Шуҳрат Ғаниевнинг ёпиқ баённомаси кластер ва фермерларда саволларни туғдирмоқда
7 апрель 2022, 13:58 1

Шуҳрат Ғаниевнинг ёпиқ баённомаси кластер ва фермерларда саволларни туғдирмоқда

Наманган вилоятининг Норин туманида маҳаллий ҳокимият Iftihor Kiyim Sanoat кластерини бошқа бир кластер — Uztex Uchkurgan билан уч йилдан буён ишлаб келаётган фермер хўжаликларига бириктирмоқчи бўлмоқда. Кластерларни ўзгартириш бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан имзоланган йиғилиш ёпиқ баённомасида кўзда тутилган. Uztex 2022 йил учун фермерлар билан тузилган шартномаларнинг бир қисмини молиялаштиргани, бироқ вилоят ҳокими ён беришни истамаганини маълум қилди. Фермерларнинг айтишича, улар жорий кластердан мамнун. Iftihor Kiyim Sanoat эса «бу ерларни сўрамаганликларини» билдирди.

Энди пахта кластерлари билан тузилган битим суд орқали бекор қилинади
17 ноябр 2021, 17:24

Энди пахта кластерлари билан тузилган битим суд орқали бекор қилинади

Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тартибга солинмоқда. Эндиликда кластерлар махсус комиссия хулосаси асосида Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва 30 йилга битим тузилади. Томонлардан бири қарши бўлса, мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаса ёки кластерга аъзо фермерларнинг 66 фоизи мурожаат қилсагина битим бекор қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг